Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намозида 2,5 миллиондан зиёд киши қатнашди

Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 минг киши келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республикадаги 2021 та масжидларда 2 миллион 576 минг киши Рамазон ҳайити намозини адо этди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.
Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.
Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.
Рамазон ҳайити Тошкентда қандай кутиб олинди
1 / 13

Эрта тонгдан кўчаларга сув сепилиб, тозаланади.

2 / 13

Эркаклар масжидга кетишмоқда

3 / 13

Ҳазрати Имом масжиди

4 / 13

Ҳазрати Имом масжидида мусулмонлар ҳайит намозини адо этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

5 / 13

Мусулмонлар ҳайит намозини адо этиш учун тайёргарлик кўрмоқда

6 / 13

Ҳайит намози соат 5.30да бошланди

7 / 13

Фуқаролар ҳайит намозини ўқимоқда

8 / 13

Фуқаролар ҳайит намозини ўқимоқда

9 / 13

Фуқаролар ҳайит намозини ўқимоқда

10 / 13

Фуқаролар ҳайит намозини ўқимоқда

11 / 13

Мусулмонлар ҳайит намозидан қайтмоқда

12 / 13

Отахон неварасига шар харид қиляпти

13 / 13

Ҳайит намозидан сўнг мусулмонлар Рамазон ҳайитини оилалари ва яқинлари билан нишонлаш учун уйларига қайтиб келишмоқда.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Бу йил бутун ислом дунёсида Рамазон ҳайити 13 май куни нишонлашмоқда.