Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намозида 2,5 миллиондан зиёд киши қатнашди
Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намозида 2,5 миллиондан зиёд киши қатнашди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 минг киши келган. 13.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республикадаги 2021 та масжидларда 2 миллион 576 минг киши Рамазон ҳайити намозини адо этди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 8 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга 543 млн сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ва бу ишлар давом этмоқда.Бу йил бутун ислом дунёсида Рамазон ҳайити 13 май куни нишонлашмоқда.
Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 минг киши келган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республикадаги 2021 та масжидларда 2 миллион 576 минг киши Рамазон ҳайити намозини адо этди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.
Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 497 минг киши намозда иштирок этган. Хусусан, “Ҳазрати Имом” мажмуасига 18 мингдан, “Шайх Зайниддин” масжидига 30 мингдан зиёд ҳамда “Қуддуси Шариф” масжидига 20 мингга яқин намозхон ташриф буюрди.
Ҳайит муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига жами 13,4 млрд сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди.