Бу йил Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май куни нишонланмоқда. Пойтахт масжидларида ҳайит намози соат 5.30да бошланди. Пойтахт масжидларидан... 13.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга асосан 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди. Аввалроқ, президент мамлакат мўмин-мусулмонлари ва бутун Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.
Бу йил Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май куни нишонланмоқда. Пойтахт масжидларида ҳайит намози соат 5.30да бошланди. Пойтахт масжидларидан бирида тасвирга олинган суратларни - Sputnik Ўзбекистон мухбири фоторепортажида томоша қилишингиз мумкин.
Ҳайит намозидан сўнг мусулмонлар Рамазон ҳайитини оилалари ва яқинлари билан нишонлаш учун уйларига қайтиб келишмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга асосан 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Аввалроқ, президент мамлакат мўмин-мусулмонлари ва бутун Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.