АҚШ ҳарбий аэродромлари ва бошқа объектларининг Афғонистондан Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистонга ёки Қирғизистонга кўчирилиши сиёсий ва амалга ошириб бўлмайдиган иш, чунки бу Афғонистон Ислом Республикасидаги уруш мантиғини ўзгартирмайди ва мавжуд минтақавий хавфсизлик тизимини йўқ қилиш билан хавф солади.
The Wall Street Journal нашри хабарига кўра, АҚШ Афғонистондан чиқарилаётган қўшинларини Марказий Осиё мамлакатларида жойлаштиришни хоҳлайди. Таъкидланишича, Пентагонга базалар шахсий таркиб, дронлар, бошқариладиган бомбардимонлар ва артиллерия учун зарур. Қўшинлар дислокацияси учун эҳтимолий жойлар сифатида Афғонистон шимолидаги қўшни давлатлар ва Форс қўлтиғи мамлакатлари кўриб чиқилмоқда. Ҳозирча, айтилишича, Бишкек, Душанбе, Тошкент ва Нур-Султон Вашингтондан расмий сўровлар олмаган.
Аммо америка ОАВларида тарқалган ва тасодиф бўлмаган маълумотлар минтақада оммавий-сиёсий нотинчлик манбаига айланмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги берган расмий баёнотга кўра: мудофаа доктринаси, Конституция ва 2012 йилда қабул қилинган ташқи сиёсий концепцияга мувофиқ республика ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларни жойлаштириш назарда тутилмаган.
Мудофаа вазирлиги позицияси ўта аниқ, аммо шундай бўлса-да, Тошкентда сиёсий қарорлар бошқа даражада қабул қилинади. Зарурат бўлганида, чет эл ҳарбий базасини (амалда) мисол учун, ҳамкорликдаги машғулотлар базаси ёки (юридик томондан) логистик марказ деб номлаш мумкин.

Россияга 9 май куни уюштирилган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ташрифи (Москвага Ғалаба парадига МДҲ давлатларидан ташриф буюрган ягона давлат етакчиси) Россия президенти Владимир Путин бидан афғон (америкадан кейинги масала) бўйича музокаралар ўтказиш имконияти сифатида кўринмоқда.
Тожикистон Афғонистон билан энг катта чегарага эга.
Пентагонга Панж дарёси яқинида, Ислом Республикасининг шимолий вилоятларига яқин масофада "лагерни жойлаш" қулай бўлар эди. Аммо, Тожикистон КХШТ аъзоси; 201-Россия ҳарбий базаси республика ҳудудида жойлаштирилган. Бундан ташқари, Россиянинг космик объектларни аниқловчи "Окно-М" оптик-электрон мажмуаси ҳам шу ерда жойлашган, у ҳудудни бутун сайёра устида туриб кузатишга қодир. Бу КХШТ мамлакатлари хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик элементларидир, ва амалий жиҳатдан олганда - АҚШ унга қарши очиқчасига душманона "тийиб туриш" сиёсатини олиб бораётган Россиянинг етакчи чизиғидир.
Шарқ - нозик масала
Қизил майдонда бўлиб ўтган Ғалаба кунига бағишланган парад арафасида Россия президенти Владимир Путин Кремльда Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмонни қабул қилди. Суҳбат бўлиб ўтди, унинг давомида давлатлар раҳбарлари "Афғонистондаги вазиятдан ташвиш билдиришди". Эҳтимолга яқинки, томонлар Вашингтоннинг Америка қўшинларини Афғонистондан Тожикистонга кўчириш режаларини ҳам муҳокама қилишган. Қабул қилинган қарорлар ҳақида ҳозирча фақат тахмин қилишимиз мумкин.
Бошқа томондан май ойида The Wall Street Journal томонидан АҚШ армиясининг "афғон контингенти" Ўзбекистон ёки Тожикистонда жойлаштирилиши "афзал кўрилгани" ҳақидаги қатъий эслатма Вашингтоннинг америка ҳарбий базасини ушбу тилга олинган икки мамлакатнинг бирида босим орқали жойлаштиришга эришишидан далолат беради.

Россия минтақасида ва Хитойнинг қўшниларида сезиларли ҳарбий кучларга эга бўлишига қарамай (улар билан Вашингтон ҳам зиддиятли муносабатлар ўрнатган). Америкалик нашрнинг расмий манбаси сўнгги омиллар бекор қилинмаслигини, аксинча "Марказий Осиёда базаларни жойлаштириш режаларини мураккаблаштираётганини" таъкидламоқда.
The New York Times газетаси апрел ойи охирида Пентагон, АҚШ разведка агентликлари ва Ғарбдаги иттифоқчилар Афғонистондан қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга қўшинлар ва зарба берадиган самолётларни кўчириш вариантларини муҳокама қилаётганини хабар қилди. The Wall Street Journal томонидан Қозоғистон тилга олинмагани жуда қизиқ. Албатта, лойиҳанинг барча тафсилотлари оммага маълум этилмади, кўп нарсалар "парда ортида" қолмоқда. Масалан, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоднинг Ўзбекистон ва Тожикистонда апрел ойида бўлиб ўтган музокараларининг аниқ кун тартиби номаълум.
Эслатиб ўтаман, апрел ойи бошида АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) нинг стратегик режалаштириш ва сиёсат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бригада генерали Дюк Пирак бошчилигидаги Пентагон делегацияси ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлган. Пентагоннинг республикага бўлган қизиқиши азалий ва кўп қиррали. Қўшма Штатлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий воқеаларни назорат қилишга интилади. Республика Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой таъсирига қарши тўғридан-тўғри ва билвосита кураш учун ўзиига хос платформа бўлиб хизмат қилади.
Фикримча, АҚШ армияси билан Хонободдаги бўлган ўтмишдаги негатив тажрибага қарамай, "блокдан ташқаридаги" (Тожикистондан фарқли ўлароқ) Ўзбекистон Вашингтон учун энг қулай музокарачига айланиши мумкин.

Пентагон ва унинг иттифоқчилари ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида (бошқа террористик уюшмаларни ҳисобга олмаганда) қуролли зиддиятлар кучайган Ислом республикасини тарк этишмоқда. Мужоҳид-жангариларига қарши кураш тарихи якун топмагани аниқ. Америкаликлар титраб-қақшаган ҳолда Афғонистонни шундай тарк этиш имкониятини қидирмоқдаларки, токи яқин атрофда ўз ҳарбий мавжудлигини, "куч проекцияси" воситаларини сақлаб қолиш имкони бўлсин. Вашингтон шонсиз афғон уруши АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тескари таъсир қилишини тушунади ва 2020 йилда тузилган "тинчлик" нинг оғир оқибатларини Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар зиммасига юклашга ҳаракат қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида Пентагон ўзининг узоқ муддатли мақсадларини кўзламоқда.
Минтақа учун икки вариант
Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитасининг раиси генерал Марк Милли Афғонистондан Америка қўшинлари чиқарилгандан кейинги вазият қандай ривожланиши ҳақида прогнозини айтган эди: "Мен фақат иккита вариантни кўряпман: ёмон бўлади ёки жуда ёмон бўлади". Эҳтимол-ки, ушбу хулоса бутун минтақа учун прогноз қилинган.
Америкаликлар томонидан ўқитилган, қуроллантирилган ва керакли нарсалар билан таъминланган 350 минг кишилик афғон армияси, "Толибон" ва ИД*нинг тахминан 50 минг кишилик "қўшинига" муносиб қарши туришга қодир эмас. Ўтган бир ҳафтада Ислом Республикасида жанговар ҳаракатлар интенсивлиги ошди, уларда куч тузилмаларининг 211 вакили ва 15 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. 315 жангари йўқ қилинди (жангарилар ҳамиша кўпроқ йўқ қилинаётгандек туюлади, аммо Афғонистонда негадир улар сони ҳеч камаймайди).

Энг резонансли ҳужум шимолидаги Бағлон провинциясининг Боғлани-Маркази минтақасида Толибон * жангариларининг ҳужуми бўлиб, у пайтда олтита ҳарбий база ва этти давлат пости қўлга олинди (100 дан ортиқ аскар Толибонга таслим бўлди). Вардак, Ғазни, Гилманд ва Қундуз вилоятларида ҳам қаттиқ жанглар бўлиб ўтди. Эътибор беринг, миқдорий ва сифат таркиби (жанговар тажрибаси ва қурол-яроғ) мужоҳидларга Афғонистондан ташқарида операциялар ўтказишга имкон беради.
Тўрт кун ичида Афғонистон ҳудудидан Покистон чегарачилари ва ҳарбий хизматчиларига иккинчи бор ҳужум уюштирилгани ҳақида маълумот тарқалди. Содир этилган ҳужум оқибатида Белужистон вилоятида уч нафар Покистон чегарачиси ҳалок бўлди. Махсус қидирув операцияси ҳеч қандай натижа бермади. Покистондагилар жангарилар фаоллашуви НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Бу Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлари учун жуда ҳавотирли фактлардир.

Вашингтоннинг Кобулдаги ҳукуматни Тожикистон ёки Ўзбекистон ҳудудидан ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий режалари тўғрисида ҳали ҳам тўлиқ аниқлик йўқ. Ва шунга қарамай, табиий равишда савол туғилади: агар Пентагон ва НАТО иттифоқчилари 20 йил давомида бевосита Афғонистон ҳудудида толибларга қарши урушда муваффақиятга эриша олмаган экан, америка қўшинлари Марказий Осиёга "кўчганидан сўнг" нима ўзгаради? ? Эҳтимол, Афғонистон шунчаки минтақада Россия ва Хитойни "жиловлаб туриш" учун қолишга баҳонадир. Бундай беқарорлаштирувчи сиёсат Марказий Осиё мамлакатлари учун икки баравар хавфлидир.
* – РФ таъқиқланган террористик уюшма.