Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг МИА “Россия Сегодня” бош директори Дмитрий Киселёвга билан суҳбатининг иккинчи қисмида Россияга нодўст мамлакатлар рўйхатига кимлар киритилиши, Донбассда урушга йўл қўймаслик кераклиги, нима учун Зеленский Путинга қўнғироқ қилиб туша олмаётгани, Чехия билан муносабатлар ва бошқа қатор мавзулар муҳокама қилинди.
Сергей Викторович, нодўст мамлакатлар рўйхатига кимлар киритилиши мумкин, аниқ номзодлар борми?
Бу масала билан президент топшириғига кўра Ҳукумат шуғулланмоқда. Биз ва бошқа таалуқли муассасалар ҳам бунда иштирок этмоқдамиз. Лекин биз бу масалада шошилишни, Россига ҳақида бирор ёмон гап айтган ҳар бир давлатни ушбу рўйхатга киритишни истамаган бўлардик. Бизнинг қароримиз чуқур таҳлилга асосланган бўлади. Агар биз бирор давлат билан ишларни бошқача услубда олиб боришнинг иложи йўқ деб ҳисобласак, ана шундай йўл тутамиз. Албатта, бу рўйхат вақти-вақти билан тўлдириб турилади. Келажакда рўйхатдаги айрим давлатлар билан муносабатлар қайта кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
- Бу рўйхат билан қачон танишиш мумин бўлади?
Яқин орада, деб ўйлайман. Ҳукумат бу борада аниқ топшириқ олган, биз қандай критерий бўйича давлатларни танлаб олишни биламиз. Рўйхат эълон қилинишига оз қолди деб ўйлдайман.
- Нодўст мамлакатларга Россия фуқароларини ишга жалб қилиш таъқиқланадими?
Ҳар қандай жисмоний шахсларни – Россия ва хорижий фуқароларни.
-Бу нодўст мамлакатларга қўйиладиган ягона чеклов бўладими ёки бошқа чоралар ҳам борми?
Айни дамда, президент имзолаган фармонининг асосий мақсади ана шу.
- Раҳмат! Бошқа мавзу - Донбасс. Йил бошидан буён бу ерда танглик даражаси ортиб келмоқда. Байденнинг Путинга бўлган қўнғироғидан кейин вазият тинчланаётганга ўхшайди.Мен “Ҳафта хабарлари” дастурида айтган тахминим тўғри чиққанга ўхшайди – АҚШнинг Украинага берган кафолати уйдирма бўлиб чиқди. Лекин отишма тўхтамаяпти, баъзан таъқиқланган катта калибрлар ҳам ишлатилмоқда. Бундай тинчликнинг урушдан фарқи йўққа ўхшайди. У ерда ярим миллионга яқин Россия фуқаролари бор. Уруш бўлиши муқаррарми?
- Агар ҳамма нарса биз ёки маҳаллий кўнгиллиларга боғлиқ бўлса эди, (биз тушунишамизга кўра), урушдан воз кечиш мумкин бўларди. Лекин бу масалага Украина томони ва Зеленский қандай қарайди – тушуниш қийин. Ташқаридан қараганда, Зеленский учун асосийси – ҳукумат бошида қолишга ўхшайди. Бунинг учун у ҳатто неонацист ва радикаллар билан ҳам дўстлашишга тайёр. Донбасс кўнгиллиларини эса террорчилар деб эълон қилиб уларга қарши аксилтеррор операция ва қандайдир бирлашган қўшинларни йўналтирмоқда.
Лекин ғарбдаги ҳамкасабалари билан вазиятни диққат билан ўрганиб чиқишганида, Донбасснинг ҳеч бир тумани 2014 йилдан буён Украинанинг ҳеч қаерга ҳужам қилмагани маълум бўларди.
Донбассликлар Киев режими билан жанг қилишни истамайди. Биз буни яхши биламиз. Мен Ғарбдаги ҳамкасабаларимизга вазиятга объектив назар солишни бир неча бор айтганман, лекин улар вазиятга нохолис муносабатда бўлишмоқда. Бизнинг ҳарбий корреспондентларимиз Донбассдаги ҳақиқатда нима бўлаёганини узулуксиз ёритиб келишмоқда.
- Окоплар ичида.
- Ҳа, улар ҳар куни окопла ичидан репортажлар тайёрламоқда. Украинадан иқтисодий жиҳатдан узилиб қолган, мактаб боғча ва бошқа инфратузилма объектлари доимий равишда бузилаётган, одамлар қурбон бўлаётган шароитда маҳаллий аҳоли ўзини қандай ҳис қилаётганини кўрсатишмоқда.
Мен ғарблик ҳамкасабаларимдан доим сўрайман, нега улар ўз ОАВларини чизиқнинг нариги томонида нима бўлаётганини ёритишга чақирмайди? Ўшанда уларга қандай зарар етказилгани, қайси объектлари бузилгани маълум бўларди. ЕҲХТ бир-икки йил олдин, бизнинг кўп маротаба билдирилган талабларимиздан кейин у томонда нима бўлаётгани ва қанча одам қурбон бўлгани ҳақида бир маротаба ҳисобот берган эди холос.
Ўшанда ушбу статистика Киев фуқаро объектларига 5 маротаба кўпроқ зарар етказаётганини кўрсатган эди. Аксарият ҳолларда Киев фуқаро объектига зарба берганидан сўнг кўнгиллилар ўқ очиш нуқтасига қарши зарба беришади.
Ўшандан буён биз ЕҲХТ ҳисоботларини доимий қилишга уриниб келмоқдамиз. ЕҲХТ мониторинг миссияси раҳбарияти ва ЕҲХТнинг ўзи ҳам ушбу масалада ўзини қандайдир ноқулай ҳис қилмоқда ва ҳақиқий маълумотларни чоп этишдан имкон қадар қочишга ҳаракат қилишмоқда.
Энг сўнгги воқеаларга келсак, биз март охирида Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар ғарбий ўқув-машқлари бўлиб ўтишини эълон қилган эдик. Биз ҳеч нима яширмасдан ўз ҳудудимизда ўқув-машқларни бажариб 2 ҳафтадан сўнг уларнинг якунланганини маълум қилдик.
Ғарбда эса вой-дод кўтарилди. Бошида “Россия Украинага қўшин киритмоқчи” деб бақиришган бўлса, охирида “қаранглар Россия чекинишга мажбур бўлди” деб жар солишди. Инглиз тилида шундай ибора бор - wishful thinking яъни ўзи истаган нарсани ҳақиқат деб қабул қилиш. Бу ерда айнан шундай бўлганга ўхшайди.
Айтмоқчи Россияни “Катта еттилик”дан чиқариш ҳақида гаплар ҳам шулар жумласидан. Улар ҳар сафар учрашганда ўзаро “Биз Россияни “Еттиликка” бошқа чақирмаймиз, дейишади”. Бизга ўша керак ҳам эмас. “Катта саккизлик” энди ҳеч қачон амалга ошмайди. Бу кечаги кун. Лекин “ана Россия қўшин киритмоқчи”, “қаранглар Россия чекинди” каби мавзуларни ҳадеб ОАВга олиб чиқавериш бу – Ғарбнинг халқаро муносабатларда ўз устуворлигини пропаганда қилиш истагини кўрсатади. Бу албатта ачинарли ҳолдир.
Украинада тинчлик ўрнатиш масаласини Путин Меркель билан, кейинроқ Макрон ва Байден билан ҳам муҳокама қилди. Менимча у ерда вазият жуда оддий. Зеленский ва унинг жамоасига раҳбарлик қилаётганлар ундан Минск шартномалари талабларини бажаришга мажбурламоқчи эмас. Улар куч ишлатишдан фойда йўқлигини ҳам жуда яхши билишади. Улар Донецк ва Луганскдан келаётган сигналларни ҳам тушунишди – улар ўз ери, халқи ва уй-жойини жон-жаҳди билан ҳимоя қилишга тайёр. Аҳоли неонацистлар қонунлари асосида яшашга тайёр эмас. Президент Путин аниқ ва равшан қилиб– Биз Донбассдагиларни ҳеч қачон хавф остида ёлғиз ташлаб қўймаймиз, деб айтди.
Зеленский ўз интервьюларида Украинада рус тили ва Рус православ черковининг ҳеч қандай муаммоси йўқ, деб такрор айтгани билан - асл вазият бундай эмас. Балким ҳамма нарсани ундан яширишаётгандир. Лекин менимча унинг ҳаммасидан хабари бор. Агар кимдир Зеленскийга АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам беради деган бўлса – бундай маслаҳатчи сариқ чақагаям арзимайди. АҚШ ҳеч қачон ёрдамга келмайди. Буни ҳамма ҳар доим билган.
Шу билан бирга Ғарб бизни Минск шартномасини юмшатишга ҳар томонлама ундамоқда. Украина дастлаб ДНР ва ЛНР ҳудудини ўз назорати остига олиб кейин сайлов ёки амнистия қилишни таклиф қилмоқда. Лекин бундай бўлга тақдирда – у ерда қирғин бўлиши муқаррар. Шу сабабли ҳам ҳеч ким Украинага бундай қилишга йўл бермайди. Минск шартномасида тинчлик ўрнатишнинг ҳар бир босқичи ва кетма-кетлиги аниқ белгиланган.
Уларни босқичма-босқич бажариш ўрнига, биз украина томонидан шарномани бузиб талқин қилиш ҳолатларини кузатмоқдамиз. Улар гоҳ чегараларни назорат қилиш, гоҳ амнистияни ўзгача услубда амалга ошириш ва бошқа бошқа “янгиликларни” таклиф қилмоқда. Минск шартномасида эса ҳаммаси аниқ кўрсатилган, чегарани назорат қилиш - энг сўнгги босқич. Амнистия эса ҳеч қандай “кўчма судловларсиз” иккала томондан жангларда иштирок этган барча фуқаролар учун ҳам бир вақтнинг ўзида тўлиқ амалга оширилиши керак.
Менимча бу ерда асосий жавобгарлик Ғарб томонида турибди. Ҳозир айнан Ғарб Зеленскийдан ушбу шартномани бажаришни талаб қилиши мумкин. Ахир 2019 йилда Россия, Франция, ва Германия президентлари учрашувида ушбу шартномадан бошқа йўл йўқлигини тасдиқлашган эди.
- Россия Абхазия ва Жанубий Осетияни тан олиб, лекин ДНР ва ЛНРни нима сабабдан тан олмаётганини кўпчиллик тушунмаётган бўлса керак. Ҳатто баъзи журналистлар ҳам буни тушунишмайди. Нима сабабдан бу амалга оширилмаяпти?
Ҳа сиз ҳақсиз, Абхазия ва Жанубий Осетияга ўхшаш жойи бор, лекин битта муҳим фарқи ҳам бор – у ерда Минск шартномасига ўхшаш шартнома имзоланмаган эди. Меркель, Олланд, Порошенко ва Путин иштирокида 17 соат давом этган музокаралар имзоланган ушбу шартномани БМТ ҳам тасдиқлаган эди. Шу сабабли ҳам ҳозир халқаро ҳуқуқ биз томонда. Шартнома сўзсиз бажарилиши керак.
- Зеленский Путинга қўнғироқ қилиб туша олмаяпти. Кулеба эса сизга қўнғироқ қила олмаяпти. Бу нимани англатади?
Бунинг маъноси шундаки, улар Минск шартномасини қайта кўриб чиқишни ва Россияни можарода иштирок этаётган томондек кўрсатишни истайди.Масалан, Украина ва ДНР чегара чизиғи яқинида қўшинлар тўпланмоқда, лекин улар ушбу масалани муҳокама қилиш учун Москвага қўнғироқ қилишмоқда. Биз эса уларни қайта-қайта Минск шартномасини ўқишга ва муаммоларни ДНР ва ЛНР билан ҳал қилиш кераклигини айтмоқдамиз.
Агар Зеленский Россия – Украина муносабатларини яхшилашни муҳокама қилишмоқчи бўлса – марҳамат, биз доим тайёрмиз.
- Яна бир мавзу – Чехия. Улар нима қилаяпти ўзи?
Буни қандай муҳокама қилишни, улар аслида нимага эришмоқчи бўлганини билмайман, чунки уларнинг мантиғини тушунишга ақлим етмайди. Бу воқеада қандайдир шизофреник элементлар жуда кўп.
Чехия президенти Земан ушбу воқеа эҳтимол хорижий давлатлар агентлари томонидан амалга оширилган диверсия деб тахмин қилди. Ваҳоланки, айнан ҳозирги бош вазир Бабиш бошчилигидаги ушбу ҳукумат 2014 йилда, ушбу воқеа сабаби – болгариялик омборхона маъсулларининг бепарволиги туфайли содир бўлган дейилган эди.
Кейинроқ эса ушбу омборхонада Европада таъқиқланган пиёдаларга қарши миналар сақлангани маълум бўлди. Шу ўринда савол туғилади, қандай қилиб Болгария фуқароси конвенция билан таъқиқланган миналарни Чехия ҳудудида сақлаган? Унда Чехия ҳукумати қаерга қараган?
- Балким Чехия саволларни дастлаб ўзига бериши керакдир?
Ҳа балким шундай қилиши керак. Ё бўлмаса Украинадан ўрнак олиши керак. У ерда ҳам ҳукуматга бўй сўнмайдиган, қурол-аслаҳа, қуролланган кишиларга эга бўлган кўнгилли батальонлар жуда кўп. Бу ҳам давлат заифлигининг бир белгиси бўлса керак.
- Украина – бу бошқа гап. Чехия эса Европа Иттифоқи аъзоси, унинг бир қатор жиддий халқаро мажбуриятлари бор.
Ҳа, булар биринчи навбатда Оттава конвенцияси (пиёдаларга қарши миналарни таъқиқловчи), ундан ташқари ЕИ ичида ҳам можароли ҳудудларга ҳар қандай қурол яроғ етказиб беришни таъқиқловчи нормалар бор.
Европа ва Россия муносабатларини бузишда, биринчи навбатда инглизлар жуда фаол рол ўйнаган эди. Улар ЕИдан чиққан бўлса ҳам бу маънода фаоллик сусайиши сезилгани йўқ. Аксинча улар ЕИ аъзоларининг Москва билан муносабатларини назорат қилишга уринишмоқда.
Бу ерда ҳайрон қоладиган жойи йўқ, 2000 йиллар тарихини эсга олсак.
2007 йил, Литвиненко шифохонада полоний билан заҳарланган эди. Москва айбдор, далил, исбот – йўқ, чунки “махфий ҳужжатлар” баҳонасида суд жараёни – ёпиқ ўтказилган.
2014 йил, Малайзия Boeing уриб туширилди, 4та давлат йиғилиб (Голландия, Бельгия, Австралия, Украина) ўзаро ҳукм чиқаришди, тафсилотларни сир сақлаш мажбурияти билан. Ҳатто жабрланувчи томон Малайзия ҳам таклиф қилингани йўқ. “Қора қутилар” Лондонда ўрганилган.
Ундан сўнг “Скрипаллар иши”, ким нима заҳарладими йўқми, нега улар тирик қолган, нега полициячига ҳеч нарса қилмаган , лекин бир аёл қурбон бўлган, унинг ёнидаги эркакка эса ҳеч нарса қилмаган ва ҳоказо, саволлар жуда кўп. Жавоб эса битта – “хайли-лайкли”.
Кейин “Навальний” иши – Москвага учаётган Омскда қўнган. Самолётда у билан бўлганлардан, шифохонада ҳеч ким зарар кўрмаган. Зарарли модда бўлган бутилкалар қандай қилиб Германияга олиб борилган ва ҳеч ким зарарланмаган. Заҳарни фақат Бундесвер клиникасида – аниқлашган. Кейинчалик Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти ҳам аралашди, лекин барибир кенг жамоатчилик ва Россияга яна ҳеч қандай далил исбот тақдим этилмади. Ачинарли.
Яқинда, Британия махсус хизмати МИ-6 раҳбари қиролликнинг Россияга қарши сиёсатини яна бир бор намойиш қилди. Унинг сўзларига кўра “Россия бу тугаб бораётган давлат эмиш ва бундай ҳолатда у ҳар қандай кескин ҳаракатларга йўл қўйиши мумкин экан, унинг учун ҳам уни кузатиб туриш керак экан”. Бундай туғма такаббурлик, ўзини ҳалиям дунёнинг етакчиси деб ҳисоблайдиган, инглизларда бўлса керак, холос.
Лекин ўзлари бўлса биз билан қандайдир алоқалар боғлашга, бир нималар ҳақида келишиб олишга уринишмоқда. Ўзгаларни бундан бездириб ўзлари алоқа ўрнатишга уриниш – бу ҳам манманликнинг бир белгиси бўлса керак.
Бирор мамлакатнинг тугаб бораётгани ҳақида гап кетганда – бир вақтлар “устида қуёш ботмайдиган” улкан империядан келажаги мавҳум кичик оролчага айланиб қолган давлат - бунга яққол мисол бўлиши мумкин.
Чехияда, эса бўлиб ўтган воқеалар мамлакат ичида катта тортишувга сабаб бўлди. Кўпчиллик ушбу воқеалар тўғри талқин қилинганига шубҳа қила бошлади. Чехларнинг ўзи бўлиб ўтган воқеадан афсусга тушиб, вазиятни тўғрилашга киришишди... Лекин кеч бўлган эди. 18 нафар дипломатлар чиқариб юборилди.
- Энди қандай ишлаймиз улар билан?
Ростини айтсам, бизда муаммо бўлмайди. Биз ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамаймиз. Агар чехиялик ҳамкасабаларимиз ўзига келса, қилган ишининг оқибатларини тушуниб етса, хуллас “ақли кирса” – биз улар билан муносабатларни тиклашга тайёрмиз.
Бошқа айрим давлатлар ҳам ҳозир бизга нисбатан ана шундай ҳаракатларни амалга оширмоқда. Болтиқбўйи, Польша, Руминия.
- Германия ушбу “руҳий касалликни” қўллаб-қувватламади.
Ҳа, ГФР ташқи ишлар вазири Хайко Маас бу борада ҳар томонлама ўйланган сиёсат олиб бораётганини намойиш қилди. Маас “фиркларимиз турлича бўлсада суҳбат олиб бориш кераклигини ва умумий ечимлар қидириш кераклигини таъкидлади”. Германия ҳар доим ҳам бундай йўл тутмаган.
- Сергей Викторович, сиз яқинда Хитойда SWIFT халқаро тизимининг муқобилини топиш кераклиги ва Россия бунга тайёрланаётгани ҳақида гапирган эдингиз. Ҳозир бу ишлар қайси босқичда, муқобил тизим қандай бўлиши мумкин?
Бу ҳақида сўнгги вақтларда кўп маротаба гапирилган эди. Ғарб Россиянинг иқтисодий манфаатларини қийиш имкониятини ҳар жойдан қидирмоқда. Улар Россияни SWIFT халқаро тўловлар тизимидан узиб қуйиш мумкинлиги ҳақида гапиришди. Ўшанда маъсулиятли сиёсатчилар эҳтиёт чораси ҳақида ўйлаб қўйишга мажбур бўлишган эди.
АҚШ халқаро валюта тизимида долларнинг тутган ўрнидан фойдаланиб, ўзига номаъқбул бўлган давлатлар валюталарини қадрсизлантириш, уларнинг рақобатдошлигини сусайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бугун Россия, Хитой Туркия долларга ана шундай боғлиқликдан холи бўлишга ҳаракат қилмоқда. Улар альтернатив валюталар ёки миллий валютада ҳисоб-китоб қилишмоқда.
Бизда “Мир” тўлов карталари тизими бир неча йилдан буён ишламоқда. “Мир” картаси Хитой ва Японияда ана шундай миллий тўлов карталар тизимлари билан алоқаларни ривожлантирмоқда. Шунингдек халқаро Maestro картаси билан ҳам алоқалар ривожлантирилмоқда.
Бизнинг Марказий банкимиз ҳам бироз муддат олдин молиявий хабарлар узатиш тизимини муваффақиятли ишга туширди. Ҳозирг кунда ушбу тизим тобора оммавийлашиб бормоқда.
Яна бир марта айтмоқчиман, биз ўзимизни ўзимиз яккалаб қўйиш ниятимиз йўқ. Биз адолатли ва демократик халқаро ҳамжамиятнинг бир қисми бўлмоқчимиз.
Биз Ғарб билан гаплашганда, демократия халқаро муносабатларда ҳам устувор бўлиши керак дейишимиз биланоқ – уларнинг иштиёқи йўқолиб қолади. Ички демократик жараёнлар бўйича эса – улар катта ўқитувчи.
Россия ва Хитой халқаро муносабатларда ҳам демократик принциплар устувор бўлишини, БМТ низоми сақланиб қолишини, ҳамма бир бири билан келишиб иш тутишини истайди.
Айнан шунинг учун ҳам молиявий тўловлар учун эҳтиёт чораси керак. У бизда яратилган ва керак бўлганда биз ҳеч кимга қарам бўлиб қолмаймиз.
- Демак марказий банкнинг амалдаги молиявий ахборот узатиш тизими – SWIFTнинг амалдаги муқобили деса бўладими?
Ҳа, шундай. Мен мутахассис эмасман, унинг қанчалик ишончли эканидан хабарим йўқ, лекин база яратилган. Ҳукумат ва МБ унинг кафолатини, мустақиллигини таъминлаш учун керак бўлган ҳамма ишни бажаради.
- Сиз хитойлик ҳамкасабангиз Ван И билан санкциялардан зарар кўрган давлатлар ташаббусини ташкил қилган эдингиз. Унга қайси давлатлар кириши мумкин?
Мен бошқачароқ айтган бўлардим. Биз БМТ доирасида анчадан буён бир томонлама ноқонуний санкция, эмбарго ва блокада киритиш амалиётини бекор қилишга қаратилган фаолият олиб бормоқдамиз. Ушбу фаолият бир неча йилдан бери олиб борилмоқда.
Масалан, биз ҳар йили АҚШнинг Кубага нисбатан киритилган эмбаргосини бекор қилиш масаласини кўтарамиз, 190та давлат уни маъқуллайди фақат АҚШ ва яна қандайдир кичик орол давлат унга қарши чиқади.
Бир томонлама санкциялар киритиш амалиёти кенг қўлланила бошлаганидан сўнг, бир гуруҳ давлатлар БМТ ҳузурида ана шундай ноқонуний санкциялар ҳақида хабар берадиган махсус ҳисоботчи лавозими жорий этиш учун овоз берди. Ушбу ҳисоботчи аёл Беларус фуқароси. Менимча шунинг ўзи катта қадам.
Ушбу йўналишда амалга оширилаётган иккинчи йирик қадам, бу – БМТ Низомини қўллаб-қувватлаш гуруҳидир. Бу ерда ҳеч қандай революцион ғоя йўқ, лекин Ғарб томонидан барча давлатлар кира аъзо бўла олмайдиган гуруҳлар ташкил қилинаётган бир вақтда, бу БМТ Низоми ҳимояси томон қўйилган муҳим қадам бўлади.
Масалан Жо Байден яқинда демократия саммитини ўтказишни эълон қилди. Алабатта, унинг иштирокчиларини америкаликларнинг ўзи танлаб олади, яъни кимни демократик ёки нодемократик давлат дейишни уларнинг ўзи ҳал қилади.
Шунингдек, Франция ва Германия ҳам мультилатералистлар альянсини ташкил қилиш ҳақида эълон қилишди. У ерга фақат ОАВ эркинлиги таъминланган давлатлар таклиф қилинади. Ҳозир у ерга 30га яқин давлат таклиф қилинган.
Ваҳоланки, бунинг учун аллақачон ЮНЕСКО бор, ва бундан муаммолар ўша ерда ҳал қилиниши керак.
Бизнинг ташаббус эса, халқаро универсал ҳуқуқни ҳимоя қилиш. БМТ айнан шу билан шуғулланади.
Айирмачилар эса ўз чақириқлари остига 50ка яқин давлатларни тўплаб олишган. Улар муаммони ўзаро муҳокама қилиб, бирор қарорга келишади ва кейинчалик уни барча учун мажбурийдек эълон қилишади. Оқибатда бундай ҳаракатлар бир томонлама санкцияларга қараганда кучлироқ таъсир ўтказади.
- Балким ўша уюшмаларга ҳам қандайдир йўл билна аъзо бўлиш мумкиндир?
Ҳаммаси БМТга аъзолик доирасида амалга оширилмоқда. Биз ҳеч кимга қарши фаолият олиб бораётганимиз йўқ. Осиё-тинч океани ҳудудида биз ҳеч нимани ўзгартирмоқчи эмасмиз. У ерда АСЕАН ташкилоти бор. Кимда қандай муаммо бўлса ўша ерда ҳал қилиш мумкин.
Ғарб эса бунга қарши фаолият олиб бормоқда. Улар Ҳинд-Тинч океани стратегиясини ишга туширмоқда. Унинг вазифаси Хитойни чеклаб туриш, Россияни мутлақ изоляция қилиш.
БМТда ҳам ана шундай вазият. Улар турли мавзулар бўйича ҳар хил гуруҳлар ташкил қилиб, БМТнинг кенг даврасида муҳокама қилиниши керак бўлган мавзуларни бурчак-бурчакларда ўзларига мақбул бўлган доирада муҳокама қилиб натижасини “халқаро ҳамжамият хулосаси” деб кўрсатишмоқда.
- Сергей Викторович, айтишларича америкаликлар Бразилияга таъсир ўтказиб, Россия вакцинасидан воз кечишга мажбур қилишганини тан олишди. Мамлакатда вазият жуда ёмон бўлсада, Бразилия “Спутник V”дан фойдаланишдан воз кечди. Сиз буни қандай баҳолайсиз?
Мен бундан ҳайрон қолдим. Америкаликлар ушбу фаолиятни олиб бораётганларидан уялмайди ҳам. Олдинги маъмуриятда ҳам Майк Помпео бутун Африка давлатлари бўйлаб, матбуот анжуманларида очиқ ойдин - Россия ва Хитой билан савдо қилмасликка чақирган эди. Унинг фикрича Россия ва Хитой ўзларнинг эгоистик манфаатини кўзлайди АҚШ эса фақат Африка халқлари манфаати учун савдо қилади.
Бразилияда ҳозир ушбу сиёсатга қарши ҳаракат пайдо бўлди. Америкаликлар ўз мантиқига асосан ҳаракат қилмоқда. Улар ўзларига ҳамма нарса мумкинлигига шубҳа қилишмайди ва омма олдида ҳам буюруқ беришга уялмайди.
Эсингизда бўлса, яқинда Франция президенти Макрон янги уруш бўлаётганини ва унинг доирасида Россия ва Хитой вакцинадан пропаганда қуроли сифтида фойдаланаётганини маълум қилган эди. Ҳозир бундай қарашлар чекинмоқда. Германия Россия вакцинасидан фойдаланишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Биз ҳеч кимни мажбурламаймиз. Ҳаётнинг ўзи ҳамма нарсани ўз жойига солиб қўяди.