TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина чегараси яқинида жойлаштирилган қўшимча ҳарбий кучлар борасида изоҳ берди.
Бундан олдин Украина Бош штаби чегара яқинида Россия қўшимча учта мото-ўқчи дивизиялар жойлаштиригани ва ушбу ҳарбий кучлар "зарба берувчи" кучлар эканини хабар қилган эди.
"Россия ўз ҳудудида қўшнлар жойлашиш тартибини ўз мақсадларига мувофиқ ўзгартириш ҳуқуқига эга", — деб изоҳ берди Дмитрий Песков ушбу хабарларга.
Шунингдек, Россия президентининг матбуот котиби ушбу масала борасида аниқ маълумот олиш учун Мудофаа вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берди.