Путиннинг Федерация кенгашига мурожаати - асосий тезислар

Конституцияга мувофиқ, давлат раҳбари ҳар йили анъанавий тарзда мамлакатдаги вазият ва ички ҳамда ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида Федерал кенгашга мурожаат йўллайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Бугун, 21 апрель куни Россия президенти Владимир Путин 17-бор Федерал кенгашга мурожаат йўлламоқда.
Жорий йилда тадбир "Манеж" марказий кўргазма залида бўлиб ўтмоқда.
Конституцияга мувофиқ, давлат раҳбари ҳар йили анъанавий тарзда мамлакатдаги вазият ва ички ҳамда ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида Федерал кенгашга мурожаат йўллайди.
Владимир Путин бугун Федерал кенгашга мурожаат йўллайди
Путин ўз чиқиши аввалида мурожаат асосан ички масалаларга: соғлиқни сақлаш, ижтимоий сиёсат, иқтисод, шунингдек, ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалаларига бағишланишини маълум қилди.

Пандемия ва вакцинация масалалари

Путин ўз мурожаатини ўтган йилда рўй берган воқеалар билан бошлади, хусусан, у бутун дунё пандемия билан тўқнаш келганини қайд этди.
Путин Россия халқига пандемия вақтидаги машаққатли меҳнати ва уни енгиб ўтишдаги улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистонда "Спутник V" ишлаб чиқариш учун майдонча қидирилмоқда
"Қисқа чора-тадбирлар рўйхати ортида Россия Федерациясининг барча регионларида миллионлаб одамларнинг улкан меҳнати турибди. Бунинг учун барчангизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча тезликда, самарали ва виждонан меҳнат қилди", - дея қайд этди Путин.
Россия етакчисининг фикрича, коронавирус ҳали батамом енгиб ўтилмаган, у ҳамон таҳдидлигича қолмоқда. Инфекция четдан кириб келиб, тарқалишига йўл қўймаслик учун барча чегараларни қатъий назоратда ушлаш керак. Вакцинация масаласига тўхталар экан, Путин ушбу жараён тез кунларда янада кенгроқ тус олишини айтиб, росияликларнинг барчасини эмланишга чорлади.
"Бошқа йўли йўқ", - деди у.

Демография масаласи

Россияда демография соҳасида фавқулодда ҳолат юзага келган.
Аҳоли сони барқарор ошиши ҳолатига қайтиш ва 2030 йилга бориб ўртача умр давомийлигини 78 ёшга чиқариш лозим, деб айтган президент.
Хусусан, ҳукумат ўлим юзага келишининг асосий сабабларидан бири бўлган касалликларнинг олдини олиш бўйича, жумладан юрак-қон томир касалликлари бўйича қўшимча чораларни ҳаётга татбиқ этиши лозим.
Карантиндан сўнг россияликлар аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда - фото
Биринчи июль санасидан барча ёшдаги россияликлар учун диспансеризация ва профкўрик дастурини ишга тушириш керак.
Шунингдек, Россия бўйлаб туристик саёҳатлар учун кешбэк дастурини йил охирига қадар узайтириш лозим. Фарзандларини ёзги оромгоҳларга юборадиган ота-оналарга йўлланма нархининг ярмини қоплаб бериш керак. Талаба тцризми тизимини ташкил этиш лозим.
Путин оила масаласига алоҳида тўхталди.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, тўлиқсиз оилада фарзандни тарбиялаш жуда оғир. У жамиятнинг шундай ячейкаларини алоҳида қўллаб-қувватлашга чақирди.
Чинакам оила – бу ота ва она: ўзбекистонликлар Путин позициясини қўллаб-қувватлайди
Путин ҳукуматга фарзандлари бор оилаларда қашшоқлик даражасини камайтириш учун комплекс дастурни тайёрлаш вазифасини берди.
Алиментлар масаласида алоҳида тўхталинди. Қўлида фарзанди бор она сарсон бўлмаслиги керак, бу жараён масофадан туриб, жабр чеккан томон манфаатини кўзлаган ҳолда ҳал этилиши, давлат бола ҳуқуқларини ҳимоялаши керак, деди президент.

Илмий салоҳият ва экология

Владимир Путин Россияда 2021 йил Илм-фан йили, деб эълон қилинганини эслатиб ўтди. Путиннинг айтишича, Россия илмий мақсадларга триллион рублдан ортиқ маблағни йўналтиради.
Россия вакциналар ва дори-дармон ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга бўлмоғи лозим, деди у.
Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди
Путин муҳим илмий лойиҳалар ҳақида гапирди. Биринчидан кучли санитар қалқон керак. Россия хавфли касалликлар пайдо бўлган тақдирда 2030 йилга келиб тўрт кун давомида инфекцияларга қарши тест-тизимларни ишлаб чиқишга тайёр бўлиши керак. Иккинчидан, энергетикани ривожлантиришнинг янги комплекс ёндашувларини яратиш керак.
Учинчидан, иқлим масалаларига эътиборни кучайтириш жуда муҳим. Буғ газлари чиқариб юборилиши ЕИга нисбатан пастроқ бўлиши керак, деди Путин.
Давлат ОТМларида яна 45 мингта бюджет ўринлари пайдо бўлади, улардан камида 70 фоизи регионлар учун ажратилади.
Путиннинг таъкидлашича, янги энергетика, фармацевтика ва климатик ўзгаришлар мамлакат саноатини модернизация қилиш учун локомотивга айланиши муқаррар.
Марказий вазифа - россияликлар ҳаёт тарзи сифатини кўтариш экан, юқоридаги учта мақсад бутун мамлакатни модернизациялашга стимул бўла олади, деб ҳисоблайди Россия етакчиси.

Халқаро кун тартиби ва қурол аслаҳа

Путин барча чекловлар эпидемик ҳолат шунга йўл қўйиши билан бекор қилинишини айтди.
Путин россияликлар учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш зарурати ҳақида гапирди.
Путиннинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар ўзини катта олиб, мулоқот қилишни истамаса, Россия барибир ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имконини топади.
Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида
Дунёда бошқаларга ўз иродасини хиралик билан ёпиштириш амалиёти бошқача кўриниш олмоқда. Бугунги кунда президентни ўлдиришгача бўлган мисли кўрилмаган ҳатти-ҳаракатлар ва Беларусда тўнтариш уюштириш сингари ҳолатлар коллектив Ғарбда қораланмаяпти, ҳатто.
Иш Беларусда тўнтариш уюштиришгача борди, ҳеч ким қанча одам жабр чекиши ҳақида ўйламади, ўз вақтида Украина ҳақида ўйламагандек.
Шу билан бирга янгича спорт тури пайдо бўлди: Россияга илмоқли гаплар қилиш, у ҳақида ким янада баландроқ овозда нимадир дейиши борасида кимўзарлар ташкил қилиш. Путиннинг айтишича, Россия атрофида бугун Шер-хон атрофида каби кўплаб шоқоллар тўпланган. Исталган провокациялар ташкилотчилари шундай пушаймон бўлишадики, шу пайтгача улар бундай афсусланиш нималигини билшмаган ҳатто", - деди Путин.
Ўйлайманки, РФ билан муносабатларда "қизил чизиқ"ни кесиб ўтиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди, акс ҳолда Россия жавоби ассметрик, тезкор ва ўта кескин бўлади, деди Путин.
Россия “Сармат” баллистик ракета хусусиятларини очиқлади
Президент Россия ўз армияси ҳарбий техникасини, жумладан ядровий қуролларини янгилаётганини эслатиб ўтди.
"Авангард" ва "Пересвет" аллақачон қуроллар сафида. "Кинжал", "Калибр" ва "Циркон" ракеталари билан қўшимча тарзда қуроллантириш давом этмоқда. Ҳозирда "Буревестник" ва "Посейдон" устида ишлар олиб борилмоқда, деди Путин.
Замонавий ҳарбий комплекслар устидан иш режа асосида бормоқда. Хусусан, 2024 йилда қўшинларда замонавий техника улуши 76%ни ташкил этади.
Россия ядровий триадасида жорий йилда замонавий қурол-аслаҳа улуши 88 %ни ташкил қилади. Оғир континентлараро "Сармат" ракетаси 2022 йилда қуроллар сафига қабул қилинади.
“Циркон” ракетаси Россия қирғоқларидан ғарб кемаларини ҳайдаб юборди
Путин янги хавфсизлик тизимини ташкил этиш зарурлиги ҳақида тўхталди.
Президент "ядровий бешлик" давлатларининг алоҳида ўрнини қайд этиб, БМТ ХК доимий аъзоларининг учрашувини яна ташкил этиш заруратини айтди.
Россия ҳамиша стратегик ва глобал стабиллик масаласини муҳокама қилиш ва урушсиз ҳаёт муҳитини яратиш таклифларини илгари сурган ва илгари суради, дея қайд этган Путин.
Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати 1 соату 19 дақиқа давом этди.
Мурожаат якунида Путин ҳукуматга июл ойига қадар Россиянинг миллий ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича чораларни тақдим этишни сўради.