Ўзбекистонда "Спутник V" ишлаб чиқариш учун майдонча қидирилмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВ Казахстане началось производство вакцины Sputnik V
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Oбуна бўлиш
"Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш борасида музокаралар давом этмоқда, ишлаб чиқаришнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш учун мос келадиган майдонча танлаш жараёни давом этмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевга асосан.
Кариев айтишига қараганда, "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш борасида музокаралар давом этмоқда, ишлаб чиқаришнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.
"Мутахассислар келиб бизнинг ишлаб чиқариш майдончаларимизни кўришмоқда, технологик трансфер масалалари муҳокама қилинмоқда", - деди Кариев.
Шавкат Мирзиёев қарорга биноан ушбу лойиҳа учун 53 миллион доллар маблағ ажратилган.
Маълумот учун бугунги кунда "Спутник V" дунёнинг 59та мамлакатида сертификатланган, жумладан ўзбекистонда ҳам. Россия томонидан ишлаб чиқилган ушбу вакцина 91% дан юқори самарадорлик ва жуда юқори хавфсизлик даражасини намойиш қилган. Сўнгги тадқиқотларга кўра, "Спутник V" коронавируснинг ЖАРда пайдо бўлган мутациясига қарши амал қилиши ҳам аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0