Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркель ва “Рошильдлар тайинлаган президент” Эммануэль Макрон, ЖССТ бош директори ҳамда яна бир неча асосан Европа давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти алоҳида эътиборга молик.
Улар айтишига кўра, миллий ҳукуматлар пандемияга қарши курашда муваффақият қозона олмаган шу сабабли инсоният имкон қадар тезроқ умумжаҳон ҳукумати бошқаруви остига ўтиши керак. Улар афтидан ушбу ҳукуматдан ўзларига “иссиқ жой”ларни эгаллашни бошлаган кўринади.
Расман гап фақат “пандемияга қарши кураш шартномаси” ҳақида кетмоқда, лекин шартнома атрофидаги гаплар унинг муаллифларининг амбициялари жуда юқори эканини кўрсатмоқда. Пандемияни улар 1940 йилдан сўнг инсоният дуч келган энг катта чақириқ деб аташмоқда ва ўзлари таклиф қилаётган шартномани 1945 йилда имзоланган “Ялта шартномаси” билан тенглаштиришмоқда.
Соф инсоний нуқтаи назардан ушбу ташаббусни тушунса бўлади. Джонсон, Меркель ва Макрон – анъанавий “чўлоқ ўрдаклар”. Меркель декабрда сиёсий саҳнани тарк этади. Яқин келажакда кутилаётган сайловларда Макроннинг ҳам тақдири жуда мавҳум. Англияликлар ҳам Жонсонни бу лавозимда узоқ кўришни истамайди. Лекин уларнинг ўзлари ҳукумат бошида узоқроқ қолишни истайди.
Хўш, ушбу “уриб туширилган учувчилар” нималар таклиф қилиши мумкин? Ўз бошқарув тажрибалариними? Лекин ўз давлатлари мисолида улар бу вазифани жуда ёмон бажарди дейиш мумкин. Бирин кетин киртилган локдаунлар кўплаб кичик бизнеслар ёпилишига, туризмнинг мутлақ йўқ бўлишига олиб келди. Обама айтганидек Европа иқтисоди “тилка-пора қилинди”.
Вакцинация жараёни эса, узулуксиз можарога айланди. Безовталик кўплигидан Европа аҳолиси тез тез норозилик намойишларига чиқмоқда. Тартибсизликлар, полицияга ҳужум одатий ҳолга айланган. Бунга жавобан ҳукумат уларни янада қаттиқроқсиқувга олмоқда. Улкан жарималар, ковид паспортлари ва бошқа чекловлар киртмоқда. Ўз аҳолиси ҳаётини хавф остига қўйиб ишончсиз вакцина билан эмланишга мажбур қилмоқда. Энг хавфсиз вакцина деб топилган “Спутник V”га эса ҳалигача сертификат берилгани йўқ.
Шу билан бир вақтда “ривожланаётган” деб ном олган мамлакатлар рус вакцинаси ёрдамида коронавирусни муваффақиятли енгиб ўз иқтисодини илдам ривожлантирмоқда.
Бутун ўтган йил Европа раҳбарлари учун узулуксиз муваффақиятсизликлардан иборат бўлди. Тинчгина ўриндиқни бўшатиб қўйиш ўрнига улар ўзларини жаҳон ҳукумати деб эълон қилишмоқчи. Конспирология назарияси тарафдорлари бизни бу ҳақида огоҳлантиришган эди, лекин бунчалик бемаъни бўлишини билмаган эдик.
Жаҳон ҳукуматига даъвогарлар ўз мамлакатлари инқирозга учрагани ва бу Иккинчи жаҳон урушидан кейин энг оғир вазият бўлгани ҳақида мағрурлик билан баёнот бермоқда. Лекин ушбу инқироз аслида уларнинг ўз қўллари билан ташкил қилинган эди. Коронавирусинг бир ўзи бунинг уддасидан чиқа олмаган бўларди. Оқибатда аҳоли даромадсиз, келажакка умидсиз ва фақатҳукуматдан бирор ёрдам пулига ишониб қолди.
Ўтган йил давомида улар ўз аҳолисига қарши деярли уруш очди десак муболаға бўлмайди. Миллионлаб кишилар қашшоқлик ёқасига келиб қолди. Лекин шунга қарамай улар ушбу вазиятни ўз фойдасига ҳал қилишга янги “Ялта шартномаси” имзолашга ҳақ беради деган қарорга келишди.
Уларнинг хулосасига кўра, Европа давлатлари коронавирусга қарши муввафақиятли уруш олиб бориган ва энди улар дунёни ўзлари хохлагандек бўлиб олишлари мумкин. БМТ ҳеч нарсага ярамайди.
Янги ташкил қилинаётган “жаҳон ҳукумат”ининг аосисй ҳусусияти шунда-ки, унга ҳеч ким ҳечкимни танламайди. The Week журналида ёзилишига кўра, дунёга бир киши раҳбар этиб тайинланади ва у "император" деб аталади.
Балким ягона император ўрнига бирор “политбюро” ташкил қилинар? Лекин Брюссельда бизнинг фикримизга барибир қулоқ тутмасликлари аниқ. Ҳаммаси жуда оддий – аллақандай “обрўли” кишилар бир жойга тўпланишади ва керакли одамни керакли жойга тайинлашади тамом. Демократия, сайловлар дейсизми? – Йўқ бизлар бу ҳақида эшитмаганмиз.
Бўлажак “жаҳон ҳукумати” раҳбарлари, таълумки бизга ўз режалари ҳақида лом-мим дейишмайди. Улар фақат энди пандемиялар бирин кетин давом этаверади деб эълон қилишди холос. Вакциналаш ва ковид-паспортлари тартиби доимий биз билан бўлади.
“Буюк қайта юклаш” мажлисидан маълум бўлишича, Европа ўз аҳолисига қарши “урушни” давом эттиради. Саноат ва ишлаб чиқариш тўлиқ ёпилиши режалаштирилмоқда. Бу Европа халқларига камбағаллик ва ишсизлик оиб келади. Руҳий озуқа сифатида фақат трансгендерлар ва ЛГБТ қолади. Насроний черковларини – зарарли вируслар ва ғоялар тарқатувчи сифатида ёпиб қўйишади.
Ҳа, ушбу “жаҳон ҳукумати”ўтиш қандай амалга оширилади, 8 миллиард аҳолини ким ва қандай бошқаради – бу саволларга ҳозирча жавоб берилмаган. Шунингдек “жаҳон ҳукуматида” ким куч ишлатиш тизими бўлади ёки мажбурий ижро орган вазифасини бажаради, ким ўрмонларни партизанлардан тозалайди каба масалалар ҳам очиқлигича қолмоқда. Балким собиқ БМТ тинчликпрвар кучлари? Ёки Германия Франциянинг қўшма армиясими? Жавоб йўқ.
Яна бир қизиқ жиҳати, ушбу ҳужжатда на АҚШ, на Хитой, на Россия ёки Ҳиндистон, Бразилия, Мексика, Канада ва Япония ҳам йўқ. Хуллас у ерда БМТ аъзоларидан 170та давлат йўқ.
Лекин ҳужжатни ЖССТ бош директори доктор Тедрос Аданом Гебреисус дарҳол имзолаган. Бу ерда ҳайрон қолиш керак эмас, ЖССТ бошидан шу мақсадда яратилган эди. ЖССТ яратувчиси Брок Чисхольм бошидан “жаҳон ҳукумати” ғояси ташаббускори ва фанати эди. Унинг ғоялари амалга ошиши учун салкам 100 йил керак бўлди холос.
Балким буларнинг ҳаммаси Украинани Европага қўшиб олиш учун қилинаётгандир? Ахир қашшоқлашиб қолган Европа учун Украина ёмон колония эмас. У ерда қора тупроқли унумдор ерлар, боғлар ва арзон ишчи кучи бор. Лекин бу ҳудудни қўл остида ушлаб туриш ҳам осон эмас.
Етти йил олдин соддадил украиналикларни “ЕИга аъзолик” номли ширин сабзи билан алдашган эди. Ушбу арзимас ғоя туфайли ўзига тўқ давлат иқтисоди энг қолоқ давлатлар даражасига келиб қолди.
Йиллар ўтиши билан украиналикларда “ЕИга қўшилиш” орзусига ишонч йўқола бошлади. Уларнинг аксарияти Россияда иш қидира бошлади. “Шимолий оқим – 2” қуриб битказилиши арафасида “орзу” мутлақ чипакка чиқди.
Ана шундай вазиятда Украинани яна “жаҳон ҳукуматига” таклиф қилишди. Россияни чақиришгани йўқ, лекин Украина – хуш келибсиз. Мана буни янги катта ширин сабзи деса бўлади. Унинг ортидан қувиб яна 10 йилни ўтказиш мумкин. Ушбу вақт давомида европаликлар улар учун яна бирор нарса ўйлаб топади...