Қирғизистонлик дипломат вафот этди. Бунга вакцина сабаб бўлиши мумкин

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш миллий марказида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Бишкек шаҳар Ленин тумани ИИБ матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Воқеа жойига этиб борган милиция ходимлари дастлабки маълумотларни олишди. Хусусан, 31 март куни соат тахминан 22:30 да Шакиров тиббиёт муассасасига капелница ва укол олиш учун ўз дори-дармонлари билан келган. Ҳамширалар барча муолажаларни бажаргандан сўнг, у ўзини ёмон ҳис қилади. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳушини йўқотади ва шу ернинг ўзида вафот этади.
Францияда AstraZeneca билан эмланган талаба вафот этди
Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.
Кейинчалик соғлиқни сақлаш масалалари бўйича медиа эксперт Елена Баялинова Шакировнинг қариндошларига асосланиб, бир кун олдин у коронавирусга қарши эмланганлигини айтади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, Шакиров эмланганлар рўйхатида йўқлиги ҳақида хабар қилди. Вафот этган дипломатнинг танасида эмлаш изи йўқлиги маълум қилинди.