https://sputniknews.uz/20210323/frantsiya-astrazeneca-17909680.html
Францияда AstraZeneca билан эмланган талаба вафот этди
Францияда AstraZeneca билан эмланган талаба вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Францияда талаба AstraZeneca билан эмланганидан бир неча кун ўтгач вафот этди. 23.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-23T16:51+0500
2021-03-23T16:51+0500
2021-04-01T16:45+0500
дунёда
франция
вакцина
astrazeneca
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/11/17798123_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d4e4fba73a4e356dda20c3d5b8c66bc8.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Францияда талаба AstraZeneca билан эмланганидан бир неча кун ўтгач вафот этди. Тиббиёт идоралари ўлим сабабларини текширмоқда, деб хабар қилди Дори воситалари хавфсизлиги миллий агентлиги (ANSM). РИА Новости хабарига асосан.Тартибга солувчи орган ҳозирча бу ҳолатни вакцинадан фойдаланиш билан боғлаш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидламоқда.Маҳаллий Sud Ouest газетаси ёзишича, Нант шаҳридан тиббиёт олийгоҳида таҳсил олаётган талаба ҳақида гап кетмоқда. У 8 март куни эмланган, ўн кундан кейин ўз уйида вафот этди. Таъкидланишича, йигитнинг соғлиғида жиддий муаммо бўлмаган, у спорт билан шуғулланган.Нант прокуратураси мурдани суд-тиббий экспертизаси ўлимга тромбоз туфайли қон қуйилиши сабаб бўлганлигини кўрсатди, деб ёзади газета.Аввалроқ, ЕИнинг бир қатор давлатлари AstraZeneca вакцинасини эҳтиёт чораси сифатида эмланган кишиларда тромбоз ҳолатлари ҳақида хабарлар пайдо бўлгани учун бу вакцинадан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилишди. Франция бу қарорни 15 март куни эълон қилди. Уч кундан сўнг Франция бош вазири Жан Кастекс Европа Дори-дармон агентлиги (ЕМА)нинг AstraZenecа вакцинаси хавфсизлиги бўйича хулосаларига асосланиб, препаратни қўллаш қайта тикланишини эълон қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/11/17798123_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_89c4d797df5c7460ac99c9786de6facb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, франция, вакцина, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, франция, вакцина, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Францияда AstraZeneca билан эмланган талаба вафот этди
16:51 23.03.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Францияда талаба AstraZeneca билан эмланганидан бир неча кун ўтгач вафот этди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Францияда талаба AstraZeneca билан эмланганидан бир неча кун ўтгач вафот этди. Тиббиёт идоралари ўлим сабабларини текширмоқда, деб хабар қилди Дори воситалари хавфсизлиги миллий агентлиги (ANSM).
РИА Новости хабарига асосан.
"Тромбоэмболик муаммоларни чуқур кузатишимиз доирасида биз AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан бир неча кун ўтгач, 24 ёшли йигитнинг ўлими ҳақида хабар олдик ... Ушбу ҳолат юзасидан минтақавий фармакологик назорат марказлари томонидан текширув ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.
Тартибга солувчи орган ҳозирча бу ҳолатни вакцинадан фойдаланиш билан боғлаш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидламоқда.
Маҳаллий Sud Ouest газетаси ёзишича, Нант шаҳридан тиббиёт олийгоҳида таҳсил олаётган талаба ҳақида гап кетмоқда. У 8 март куни эмланган, ўн кундан кейин ўз уйида вафот этди. Таъкидланишича, йигитнинг соғлиғида жиддий муаммо бўлмаган, у спорт билан шуғулланган.
Нант прокуратураси мурдани суд-тиббий экспертизаси ўлимга тромбоз туфайли қон қуйилиши сабаб бўлганлигини кўрсатди, деб ёзади газета.
Аввалроқ, ЕИнинг бир қатор давлатлари AstraZeneca вакцинасини эҳтиёт чораси сифатида эмланган кишиларда тромбоз ҳолатлари ҳақида хабарлар пайдо бўлгани учун бу вакцинадан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилишди. Франция бу қарорни 15 март куни эълон қилди. Уч кундан сўнг Франция бош вазири Жан Кастекс Европа Дори-дармон агентлиги (ЕМА)нинг AstraZenecа вакцинаси хавфсизлиги бўйича хулосаларига асосланиб, препаратни қўллаш қайта тикланишини эълон қилди.