https://sputniknews.uz/20210402/qirgizistonlik-diplomat-vafot-etdi-18108326.html
Қирғизистонлик дипломат вафот этди. Бунга вакцина сабаб бўлиши мумкин
Қирғизистонлик дипломат вафот этди. Бунга вакцина сабаб бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров вафот этди. 02.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-02T11:23+0500
2021-04-02T11:23+0500
2021-04-02T11:29+0500
дунёда
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1450/34/14503482_0:56:3443:1992_1920x0_80_0_0_a2afe8031f27a96b0d2aea29eb344d3a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш миллий марказида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Бишкек шаҳар Ленин тумани ИИБ матбуот хизматига асосан хабар қилди. Воқеа жойига этиб борган милиция ходимлари дастлабки маълумотларни олишди. Хусусан, 31 март куни соат тахминан 22:30 да Шакиров тиббиёт муассасасига капелница ва укол олиш учун ўз дори-дармонлари билан келган. Ҳамширалар барча муолажаларни бажаргандан сўнг, у ўзини ёмон ҳис қилади. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳушини йўқотади ва шу ернинг ўзида вафот этади.Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.Кейинчалик соғлиқни сақлаш масалалари бўйича медиа эксперт Елена Баялинова Шакировнинг қариндошларига асосланиб, бир кун олдин у коронавирусга қарши эмланганлигини айтади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, Шакиров эмланганлар рўйхатида йўқлиги ҳақида хабар қилди. Вафот этган дипломатнинг танасида эмлаш изи йўқлиги маълум қилинди.
https://sputniknews.uz/20210323/frantsiya-astrazeneca-17909680.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1450/34/14503482_355:0:3086:2048_1920x0_80_0_0_0e91d0ccc2406859c54f589a877f68ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон
Қирғизистонлик дипломат вафот этди. Бунга вакцина сабаб бўлиши мумкин
11:23 02.04.2021 (янгиланди: 11:29 02.04.2021) Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров вафот этди.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори ўринбосари Бахтиёр Шакиров Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш миллий марказида вафот этди. Бу ҳақда
Sputnik Қирғизистон Бишкек шаҳар Ленин тумани ИИБ матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Воқеа жойига этиб борган милиция ходимлари дастлабки маълумотларни олишди. Хусусан, 31 март куни соат тахминан 22:30 да Шакиров тиббиёт муассасасига капелница ва укол олиш учун ўз дори-дармонлари билан келган. Ҳамширалар барча муолажаларни бажаргандан сўнг, у ўзини ёмон ҳис қилади. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳушини йўқотади ва шу ернинг ўзида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.
Кейинчалик соғлиқни сақлаш масалалари бўйича медиа эксперт Елена Баялинова Шакировнинг қариндошларига асосланиб, бир кун олдин у коронавирусга қарши эмланганлигини айтади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, Шакиров эмланганлар рўйхатида йўқлиги ҳақида хабар қилди. Вафот этган дипломатнинг танасида эмлаш изи йўқлиги маълум қилинди.