"Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев туманимизга қилган сафарларининг бирида "Маданият - Мўйноқдан бошланади", деган бир таъсирли жумлани айтган эдилар. Бугун Қорақалпоғистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ривожланиши йўлида амалга оширилаётган барча ишларни Мўйноқ тумани кўламида кўрсатиб беришни истардим. Туманимизда ҳар йили янги боғчалар очилмоқда. Мен вазир этиб тайинланган вақтда туманимизда болаларнинг МТТлар билан қамрови 31 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 97,7 фоизга етди. Бу Республикадаги энг юқори иккинчи кўрсаткичдир. Мўйноқ аҳолиси қийин шароитда яшагани билан, туман аҳолиси ўз фарзандлари учун энг яхши шароитларни раво кўрадилар. Масалан, тил ўрганиш, одамнинг жамиятдаги ўрни айнан шу ердан - боғчадан бошланади ва Мўйноқ аҳолиси буни чуқур англайди" - деди тантанали очилиш маросимидан сўнг Sputnik мухбирига берган интервьюсида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири Жумагул Уснатдинова.