https://sputniknews.uz/20210402/orolboyi-hududi---moynoqda-ikkita-zamonaviy-bolalar-bogchasi-foydalanishga-topshirildi-18107213.html
Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқда иккита замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди
Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқда иккита замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Куни кеча, 1-апрел куни Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида иккита замонавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга
2021-04-02T10:26+0500
2021-04-02T10:26+0500
2021-04-02T10:26+0500
жамият
ўзбекистон
мактабгача таълим
ислоҳотлар
қорақалпоғистон
болалар
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18106069_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_290b94900067047a124de70e47f7812a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Куни кеча, 1-апрел куни Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида иккита замонавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди, деб хабар берди тантанали очилиш маросимида иштирок этган Sputnik Ўзбекистон мухбири.Мўйноқ туманида очилган болалар мактабгача таълим ташкилотининг бири 60 ўринга ва иккинчиси 100 ўринга мўлжалланган.Олтмиш ўринга мўлжалланган МТТ 4 гуруҳга мослаштирилиб қурилган бўлиб, унда 31 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.2020-йил "Инвестиция" дастурига кирган "Арал" МФЙ ҳудудида барпо этилган 100 ўринли замонавий, барча шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотида ҳам тумандаги ишсиз, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган 32 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим ташкилотлари сони 27тага етган, улардан 17таси давлат, 8таси оилавий ва 2таси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим ташкилотларидир.Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқ туманида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами болалар сони 2403 нафарни ташкил этади. Мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 27 та МТТларга 2348 нафар (қарийб 98%) болалар камраб олинган. .Мактабгача таълим ташкилотларида: 230 нафар педагогик кадрлар ишлайди, шундан 60 нафари олий маълумотли мутахассислар, 154 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлса, 16 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга.
https://sputniknews.uz/20180522/Bochada-bolalar-soliiga-masul-blgan-khodimlarning-vazifalari-tasdilandi-8275438.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18106069_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_8dd1661ed1fd5f97091f4c1e7b687fa2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
жамият, ўзбекистон, мактабгача таълим, ислоҳотлар, қорақалпоғистон, болалар, орол денгизи
жамият, ўзбекистон, мактабгача таълим, ислоҳотлар, қорақалпоғистон, болалар, орол денгизи
Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқда иккита замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди
Дилшода Раҳматова
редактор
Бири 60, иккинчиси 100 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга, замонавий ва экологик жиҳозлар билан жиҳозланган мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Куни кеча, 1-апрел куни Қорақалпоғистоннинг Оролбўйи ҳудудида иккита замонавий мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди, деб хабар берди тантанали очилиш маросимида иштирок этган
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мўйноқ туманида очилган болалар мактабгача таълим ташкилотининг бири 60 ўринга ва иккинчиси 100 ўринга мўлжалланган.
Олтмиш ўринга мўлжалланган МТТ 4 гуруҳга мослаштирилиб қурилган бўлиб, унда 31 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.
2020-йил "Инвестиция" дастурига кирган "Арал" МФЙ ҳудудида барпо этилган 100 ўринли замонавий, барча шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотида ҳам тумандаги ишсиз, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турган 32 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев туманимизга қилган сафарларининг бирида "Маданият - Мўйноқдан бошланади", деган бир таъсирли жумлани айтган эдилар. Бугун Қорақалпоғистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ривожланиши йўлида амалга оширилаётган барча ишларни Мўйноқ тумани кўламида кўрсатиб беришни истардим. Туманимизда ҳар йили янги боғчалар очилмоқда. Мен вазир этиб тайинланган вақтда туманимизда болаларнинг МТТлар билан қамрови 31 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 97,7 фоизга етди. Бу Республикадаги энг юқори иккинчи кўрсаткичдир. Мўйноқ аҳолиси қийин шароитда яшагани билан, туман аҳолиси ўз фарзандлари учун энг яхши шароитларни раво кўрадилар. Масалан, тил ўрганиш, одамнинг жамиятдаги ўрни айнан шу ердан - боғчадан бошланади ва Мўйноқ аҳолиси буни чуқур англайди" - деди тантанали очилиш маросимидан сўнг Sputnik мухбирига берган интервьюсида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири Жумагул Уснатдинова.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим ташкилотлари сони 27тага етган, улардан 17таси давлат, 8таси оилавий ва 2таси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим ташкилотларидир.
Оролбўйи ҳудуди - Мўйноқ туманида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган жами болалар сони 2403 нафарни ташкил этади. Мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 27 та МТТларга 2348 нафар (қарийб 98%) болалар камраб олинган. .
Мактабгача таълим ташкилотларида: 230 нафар педагогик кадрлар ишлайди, шундан 60 нафари олий маълумотли мутахассислар, 154 нафари ўрта махсус маълумотга эга бўлса, 16 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга.