Кечаги кун бирданига иккита янгилик олиб келди. Эстонияда ҳуқуқ ҳимоячиси, публицист, Baltnews ахборот агентлиги муаллифи Сергей Середенко давлатга қарши фаолиятда айбланиб ҳибсга олинди. Латвия Бош прокуратураси эса Baltnews ва Sputnik Латвия порталлари билан ҳамкорлик қилган (иккаласи ҳам “Россия сегодня” ХАА медиа гуруҳига киради) ва Европа Иттифоқининг санкциялар режимини бузганликда айбланаётган журналист Алла Березовскаяга қарши очилган жиноий ишини ёпишни рад этди.
Гимназияда кўча супурувчи бўлиб ишлаган (ижтимоий фаолияти туфайли ўз мутахассислиги бўйича ишга кира олмаган) ва публицистик мақолалар ёзган Середенко қандай қилиб "чет давлатнинг кўрсатмаси билан Эстонияга қарши қаратилган жиноят қилгани”, тушунарсиз. Унинг иши бўйича айбловчи томон позициясининг тафсилотлари ҳали маълум эмас.
Бироқ Латвия прокуратураси Березовская ва унинг ҳамкасблари томонидан содир этилган жиноятларнинг моҳиятини нимада кўраётганига ойдинлик киритди. Гап "Россия сегодня" ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселевга қарши ЕИ томонидан қўйилган шахсий санкциялар ҳақида. Маълумки, булар қора рўйхатга киритилган шахснинг тегишли бўлиб, унинг мамлакатга киришини тақиқлаш ва у ердаги активларини музлатиб қўйишни назарда тутади (агар мавжуд бўлса, албатта).
Чекловлар ўз номи билан шахсий хусусиятга эга бўлиши алоҳида таъкидланган. ЕИнинг санкциялар тўғрисидаги регламентида "санкцияланган шахсларга ҳар қандай маблағ ёки хўжалик ресурсларни тўғридан-тўғри ва билвосита етказиб беришни тақиқлаш"ни назарда тутилган.
“Россия сегодня” ХАА - хусусий эмас, балки давлат корхонаси. Дмитрий Киселев унинг эгаси ҳисобланмайди, у - ёнланма ходим. Умуман на медиа гуруҳи, на унинг бўлинмалари Ғарб санциялар рўйхатида ҳеч қандай кўринишда қатнашмаган.
Кейинчалик ҳуқуқий казуистика (чигал ёки шубҳали даъволарни тўғрига усталик билан чиқариш, устомонлик) бошланади.
Алла Березовская ва унинг ҳамкасблари Baltnews ва Sputnik Латвия учун ёзган мақолалар Латвия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан улар санкцияланган шахсга тақдим этган хўжалик ресурслар сифатида қаралмоқда. Умуман олганда журналистик матнлар шунчаки "хўжалик ресурси" параметрларига мос келмайди, деган адвокатнинг эътирози прокуратура томонидан рад этилди. Хўш, алоҳида савол туғилади – журналистлар, ўзлари шуъба ОАВда ишлаган бир пайтда, катта медиа тузилмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган санкциялар тўғрисида билишга мажбурми.
Ҳуқуқий лўттибозликдан ташқарида, вазият анча содда ва равшанроқ кўринади: Болтиқбўйи давлатларида рус нашрлар ва русийзабон журналистларнинг таъқиб этилишининг замирида - фақат сиёсий туб сабаблар. Ушбу давлатлар ҳукуматлари миллий хавфсизликка таҳдид соладиган куч сифатида қаралиб, уларга қарши курашишни мақсад қилиб олган.
Бироқ, ОАВ ва уларнинг ходимларига бундай қараш, албатта, бу давлатлардаги юзага келган вазият ҳақида жуда кўп нарсани айтади.
Шу билан бирга, фақат Болтиқбўйи давлатлари ҳукуматларини қоралаш адолатсиз бўлади. Охир оқибат, уларнинг фаолияти Ғарбнинг энг замонавий ва актуал тенденцияларига батамом ва тўлиқ мос келади. У ерда - айниқса океаннинг нариги томонида, оммавий ахборот воситаларини норозилардан глобал тозалаш одатий тенденцияга айланди, сўз эркинлиги анъаналари эса тезда унутилган.
Фақатгина фарқ тафсилотларда. Болтиқбўйи давлатлари учун – жўғрофик жойлашув, тарих ва ижтимоий омиллар туфайли "Россия таҳдиди" биринчи ўринда туради. Америка АҚШ ва Ғарбий Европа кўпроқ ўзларининг "реакционерлари" билан курашишга кўпроқ эътибор беришади. Бироқ, улар Кремлнинг “медиа-пайпаслагичи” ҳақида эсдан чиқаришмайди.
Бу ерда, аксинча, яна бир нарса қизиқ: Болтиқбўйи қўшниларининг танланган йўлда Ғарб етакчиларига қараганда анча катта ютуқларга эришиш учун яхши имконияти бор. Номақбул журналистлар ва бутун ОАВлар оғзини ёпиш мумкин - Ғарб сўнгги йилларда бунга жуда кўп мисолларни кўрсатди.
Бундан ташқари, ижтимоий медиа дунёсида ҳам юқори даражадаги бирдамликни сақлаб қолиш мумкин эди. Яқиндаги ижтимоий тармоқларни трампистлардан тозалаш ва консерватив платформалар учун кислороднинг ёпиш ўз самарадорлиги билан катта таассурот қолдирди.
Аммо буларнинг барчаси муаммони тубдан ҳал қилмайди. Ноқулай ва "нотўғри" фикрларни бутунлай эзиб ташлай олмайсиз, чунки уларнинг ортида жамиятнинг муҳим қисми, миллионлаб одамлар турибди. Одамлар ўзлари ҳақида баланд овоз билан танитиш ва уларни эшитишга мажбур қилиш йўлини топишади.
Айнан Болтиқбўйи давлатлари бу ерда жуда катта устунликка эга. Уларда одамсиз қолиш тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Бу нафақат русийзабон аҳоли, балки маҳаллий аҳолига ҳам тегишли.
Фуқароларнинг (фуқаро бўлмаганларнинг) энг фаол ва меҳнаткаш қисми яхшироқ ҳаёт излаб мамлакатдан тинимсиз оқим бўлиб кетганда, давлатнинг фаолияти кўп жиҳатдан анча осонлашади. Аҳоли эса амалдорлар учун жуда катта ноқулайлик.
Бу ерда эса фақат тинчлик ва осойишталик. Ҳукумат қарорлари ҳеч қайси бири жамоатчилик норозилигини келтириб чиқармайди. Ўз ҳуқуқлари учун курашадиганлар йўқ. Қувғин қилинган журналистларни ҳимоя қиладиган одам ҳам йўқ. Бюрократик аппарат учун ҳаёт ёқимли ва қулай бўлиб қолади.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада давлат учун ўта ноқулай жараёнлар ривожланиб бориши эса бу шунчаки майда-чуйда нарса. Қўшниларимиз тажрибаси кўрсатиб турибдики, бу ҳеч қандай тарзда давлат аппаратининг гуллаб-яшнашига ва "ҳақиқий тўлақонли давлат" кўринишини сақлашга таъсир қилмайди.