https://sputniknews.uz/20210126/Faollar-Latviya-elchikhonasi-oldida-yakkakhon-piket-uyushtirishdi-15869307.html
Фаоллар Латвия элчихонаси олдида яккахон пикет уюштиришди
Фаоллар Латвия элчихонаси олдида яккахон пикет уюштиришди
Sputnik Ўзбекистон
Вышинский ва Бутина Латвия элчихонаси олдида ОАВ таъқиб қилинишига қарши норозилик намойишига чиқишди. 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T14:52+0500
2021-01-26T14:52+0500
2021-01-26T14:56+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15869270_0:59:3072:1795_1920x0_80_0_0_514060e2ece535ad5bbcd9b7c86341be.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв —Sputnik. Украина қамоқхонасида озод қилинган “Россия Сегодня” медиагуруҳининг ижроий директори Кирилл Вышинский ҳамда АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган Россия Жамоатчилик кенгаши аъзоси Мария Бутина Москвада Латвия ээлчихонаси олдида яккахон пикетга чиқишди.Улар болтиқбўйи республикасида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга босим ўтказилишига қарши фикр билдиришган.Хусусан, Бутинанинг қўлидаги плакатда "Сўз эркинлиги чекланган қаттиқ тартибли қамоқхона” деб ёзилган ва Латвия харитаси тиканли сим ичида акс этган."Латвияда нафақат бизнинг ҳамкасабаларимиз журналистлар, балким бизнинг ватандошларимиз ҳуқуқлари ҳам бузилмоқда. У ерда журналистнинг энг асосий ҳуқуқи – ўз қарашларига мос бўлган таҳририятни танлаш ҳуқуқи бузилмоқда. Латвия Европа санкциялари билан манипуляция қилаётганини нафақат биз, балким аслида бизга унчалик хайрихоҳ бўлмаган "Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти ҳам қайд этмоқда”, - дейди Вышинский.Эслатиб ўтамиз, декабр ойида МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилаётган Латвиянинг Baltnews ва Sputnik.Латвия нашрлари журналистлари таъқиб қилина бошланган эди. Латвия судлари қарорига биноан уларнинг айримларига жарима солинган, айримлари қамоққа олинган ва баъзиларнинг уйларида тинтув ўтказилган.Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаракатларни – демократик жамият принциплари бузилиши ва инсон ҳуқуқлари декларациясига зид деб атаган, ҳамда тегишли Европа ва Умумжаҳон ташкилотларига мурожаатномалар юборган эди.Шу билан бирга Россия ТИВ ЕИ санкциялари – шахсан МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселев ва Russia Today телеканали директори Маргарита Симоньянга таалуқли эканини қайд этган.
https://sputniknews.uz/20201204/TIV-Latviyada-Sputnik-va-Baltnews-zhurnalistlarining-ibsga-olinishini-keskin-oraladi-15535780.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15869270_0:0:3072:1931_1920x0_80_0_0_6c9d493026b0f9c6f5c711b2f130233a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Фаоллар Латвия элчихонаси олдида яккахон пикет уюштиришди
14:52 26.01.2021 (янгиланди: 14:56 26.01.2021) Вышинский ва Бутина Латвия элчихонаси олдида ОАВ таъқиб қилинишига қарши норозилик намойишига чиқишди.
ТОШКЕНТ, 26 янв —Sputnik. Украина қамоқхонасида озод қилинган “Россия Сегодня” медиагуруҳининг ижроий директори Кирилл Вышинский ҳамда АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган Россия Жамоатчилик кенгаши аъзоси Мария Бутина Москвада Латвия ээлчихонаси олдида яккахон пикетга
чиқишди.
Улар болтиқбўйи республикасида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга босим ўтказилишига қарши фикр билдиришган.
Хусусан, Бутинанинг қўлидаги плакатда "Сўз эркинлиги чекланган қаттиқ тартибли қамоқхона” деб ёзилган ва Латвия харитаси тиканли сим ичида акс этган.
“Афсуски мен яна бир бор қўлимга кишан тақишга мажбур бўлдим. Бу мен истаган ишлар ичида энг охиргиси эди, лекин ватандошларим, латвиялик журналистлар билан ҳамдард бўлиш учун шундай қилишга мажбур бўлдим. Улар айни дамда муқобил нуқтаи назарда ва Россия ОАВлари билан алоқада бўлганликлари учун таъқиб қилинмоқда”, - дейди Бутина.
"Латвияда нафақат бизнинг ҳамкасабаларимиз журналистлар, балким бизнинг ватандошларимиз ҳуқуқлари ҳам бузилмоқда. У ерда журналистнинг энг асосий ҳуқуқи – ўз қарашларига мос бўлган таҳририятни танлаш ҳуқуқи бузилмоқда. Латвия Европа санкциялари билан манипуляция қилаётганини нафақат биз, балким аслида бизга унчалик хайрихоҳ бўлмаган "Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти ҳам қайд этмоқда”, - дейди Вышинский.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилаётган Латвиянинг Baltnews ва Sputnik.Латвия нашрлари журналистлари таъқиб қилина бошланган эди. Латвия судлари қарорига биноан уларнинг айримларига жарима солинган, айримлари қамоққа олинган ва баъзиларнинг уйларида тинтув ўтказилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаракатларни – демократик жамият принциплари бузилиши ва инсон ҳуқуқлари декларациясига зид деб атаган, ҳамда тегишли Европа ва Умумжаҳон ташкилотларига мурожаатномалар юборган эди.
Шу билан бирга Россия ТИВ ЕИ санкциялари – шахсан МИА “Россия Сегодня” ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселев ва Russia Today телеканали директори Маргарита Симоньянга таалуқли эканини қайд этган.