https://sputniknews.uz/20210118/Rus-tilida-chop-etilatgan-OAVlarga-bosim-tkazishni-talab-ilamiz---Lavrov-15813516.html
Латвияда Baltnews.lv ва Sputnik'га босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз - Лавров
Латвияда Baltnews.lv ва Sputnik'га босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз - Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ташқи ишлар вазири Болтиқбўйи мамлакатларида журналистларга ўтказилаётган босимни тўхтатиш борасида ТИВ Ғарбдаги ҳамкасабаларидан муайян... 18.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-18T18:11+0500
2021-01-18T18:11+0500
2021-01-18T21:11+0500
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15812574_0:0:1911:1080_1920x0_80_0_0_79a510e01b653f74905f9d708e6fe920.jpg
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Болтиқбўйи мамлакатларида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга, хусусан Baltnews.lv ва Sputnik Латвия ахборот агентликларига босим ўтказилаётганини таъкидлаб, яқин орада Россия ТИВи яқин орада халқаро механизмларни ишга туширишини маълум қилди. Ғарбдаги ҳамкасабалар ҳақиқат учун бел боғлаб курашишга ҳозирча тайёр бўлмаса-да, Россия ТИВи улардан фуқароларнинг эркин ахборот олиш ва ахборот тарқатиш ҳуқуқиларини таъминлаш борасида муайян ҳаракатлар талаб қилишга тайёр эканини билдирди. Вазир фикрига кўра, Baltnews.lv ва Sputnik Латвия билан боғлиқ вазият ҳеч қандай иккиёқлама ёндашувни талаб қилмайди, шу сабабли суд уни тезда ҳал қилиши керак. Бу борада Россия ТИВи айни дамда халқаро юристлар билан ишламоқда ва журналистларга ёрдам бериш учун барча воситалардан фойдаланади.Шу билан бир вақтда нодавлат ташкилотларни ишга соламиз. Улар судга мурожаат қилиш учун тўлиқ ҳуқуқга эга. Маҳаллий судлар воз кечган тақдирда улар Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилишлари мумкин. Европа инсон ҳуқуқлари суди ҳеч қандай иккиёқлама изоҳлашга асос йўқ бўлган вазиятни кўриб чиқиши керак. Вазият шунчалик аниқ-ки, вердикт учун судга кўп вақт керак бўлмайди", - деди Лавров. Россия ташқи ишлар вазири журналистларни қўллаб-қувватлади ва ҳар қандай давлат фуқароси муқобил нуқтаи назардаги ахборот билантанишиш имконига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Латвияда Россиянинг Sputnik Латвия ва Baltnews ОАВлари муаллифларига (Латвия фуқаролари) нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган эди. Шундан сўнг давлат хавфсизлик хизмати ЕИ санкциялар тартибини бузишда айблаб 7 кишини ҳибсга олган эди.
https://sputniknews.uz/20201204/TIV-Latviyada-Sputnik-va-Baltnews-zhurnalistlarining-ibsga-olinishini-keskin-oraladi-15535780.html
https://sputniknews.uz/20210115/Ular-zhurnalist-emas---Latviyada-zhurnalistlarga-anday-bosim-tkazilatgani-aida-15795453.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15812574_86:0:1804:1080_1920x0_80_0_0_c204e1b3925ff7d61cd34e2ff4cb4e86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Латвияда Baltnews.lv ва Sputnik'га босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз - Лавров
18:11 18.01.2021 (янгиланди: 21:11 18.01.2021) Россия Ташқи ишлар вазири Болтиқбўйи мамлакатларида журналистларга ўтказилаётган босимни тўхтатиш борасида ТИВ Ғарбдаги ҳамкасабаларидан муайян ҳаракатлар талаб қилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Болтиқбўйи мамлакатларида рус тилида чоп этилаётган ОАВларга, хусусан Baltnews.lv ва Sputnik Латвия ахборот агентликларига босим ўтказилаётганини таъкидлаб, яқин орада Россия ТИВи яқин орада халқаро механизмларни ишга туширишини маълум қилди.
Ғарбдаги ҳамкасабалар ҳақиқат учун бел боғлаб курашишга ҳозирча тайёр бўлмаса-да, Россия ТИВи улардан фуқароларнинг эркин ахборот олиш ва ахборот тарқатиш ҳуқуқиларини таъминлаш борасида муайян ҳаракатлар талаб қилишга тайёр эканини билдирди.
"Ахир бу ўз фуқароларига бўлган ҳурматсизлик, будай қилиш учун ғайриоддиё сиёсий қарашларга эга керак бўлиш керак", - деди Сергей Лавров.
Вазир фикрига кўра, Baltnews.lv ва Sputnik Латвия билан боғлиқ вазият ҳеч қандай иккиёқлама ёндашувни талаб қилмайди, шу сабабли суд уни тезда ҳал қилиши керак. Бу борада Россия ТИВи айни дамда халқаро юристлар билан ишламоқда ва журналистларга ёрдам бериш учун барча воситалардан фойдаланади.
Шу билан бир вақтда нодавлат ташкилотларни ишга соламиз. Улар судга мурожаат қилиш учун тўлиқ ҳуқуқга эга. Маҳаллий судлар воз кечган тақдирда улар Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилишлари мумкин.
Европа инсон ҳуқуқлари суди ҳеч қандай иккиёқлама изоҳлашга асос йўқ бўлган вазиятни кўриб чиқиши керак. Вазият шунчалик аниқ-ки, вердикт учун судга кўп вақт керак бўлмайди", - деди Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири журналистларни қўллаб-қувватлади ва ҳар қандай давлат фуқароси муқобил нуқтаи назардаги ахборот билантанишиш имконига эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Латвияда Россиянинг Sputnik Латвия ва Baltnews ОАВлари муаллифларига (Латвия фуқаролари) нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган эди. Шундан сўнг давлат хавфсизлик хизмати ЕИ санкциялар тартибини бузишда айблаб 7 кишини ҳибсга олган эди.