ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россиялик иш берувчиларнинг ярмидан кўпи узоқ истиқболда тўрт кунлик иш кунига ўтишлари мумкинлигини истисно этмаяпти, дея аниқлик киритмоқда "Работа.ру" сервиси.
Сервис ўз тадқиқотларини РИА Новостига тақдим этган.
Маълум бўлишича, тадқиқотда Россиянинг барча регионларидан бир мингта рус компаниялари вакиллари иштирок этган. Сўров жорий йилнинг феврал ойида ўтказилган.
Сервис аввало иш берувчиларга улар иш ҳафтаси тўрт кунгача қисқартирилишига қандай қарашлари ҳақида савол берган. Маълум бўлишича, Россия компанияларининг сўровда қатнашган вакилларининг 42 %и ушбу ғояни салбий баҳолаганлар, 20 фоизи нейтрал муносабатда бўлган, 38 фоизи эса қўллаб-қувватлаган.
Кейинги саволда респондентларнинг олти фоизи яқин келажакда шундай тартибдаги иш ҳафтасига ўтишни режалаштираётганини маълум қилишган, 53 фоизи эса узоқ истиқболда иш кунларининг қисқартирилишига тайёрлигини қайд этганлар.
Шу билан бирга, респондентларнинг 41 фоизи буни ҳатто узоқ истиқболда умуман режалаштирмаётганликларини маълум қилганлар.
Сўровда иштирок этган бизнес вакиллари тўрт кунлик иш ҳафтасининг ижобий ва салбий томонларини санаб ўтганлар.
Хусусан, респондентларнинг ярми ишчилар оила даврасида кўпроқ вақт ўтказа олишлари мумкинлигини қайд этишган бўлса, иш берувчиларнинг учдан бир қисми иш ҳафтасининг қисқартирилиши жамоани чарчоқдан ва ишдан кўнгил совишидан ҳимоялайди, дея фикр билдирган.
Яна 24 фоизи ишчилар иш вақтидан самарали фойдаланишни бошлашини қайд этган бўлса, 15 фоизи - ишчилар ўз малакасини оширишлари учун кўпроқ вақт бўлишини таъкидлаган.
Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 34 фоизи қисқартирилган иш ҳафтасидан бирон бир афзаллик кўрмаётганини маълум қилган.
Шу билан бирга, Россия иш берувчиларининг 56 фоизи иш ҳафтасининг қисқартирилиши ойлик маошлар камайтирилиши билан боғлиқ бўлишига ишонч билдирган. Иш берувчиларнинг қирқ фоизи компания меҳнат унумдорлиги пасайишидан ҳавотирланмоқда, учдан бир қисми - меҳнат интизоми пасайиб кетишидан. Ўн тўққиз фоизи юзага келиши мумкин бюрократик мураккабликларни қайд этиб ўтган. Яна етти фоиз респондентлар ходимлар ҳафтасига тўрт кун ишлаб кўпроқ толиқиши мумкин, дея ҳисобламоқда. Бизнес вакилларининг ўн бир фоизи тўрт кунлик меҳнат ҳафтасида ҳеч қандай нуқсон кўрмаяпти.