Минглаб французлар иш куни узайтирилишига қарши намойишга чиқишди

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишПарижда ўтказилган норозилик намойишлари
Парижда ўтказилган норозилик намойишлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франциянинг Париж ва бошқа йирик шаҳарларида 500 мингдан зиёд фуқаролар иш кунининг узайтирилишига қарши норозилик намойишларига чиқишди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнев хабарига кўра, меҳнат қонунчилиги ислоҳотига қарши ўтказилаётган норозилик намойишлари давомида Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларида пайшанба куни 78 нафар полициячилар жароҳатланган, 214 киши ҳибсга олинган, РИА Новости Франс Пресс нашри асосида.

"Куни кеча (пайшанба куни – таҳр.) 78 полициячи оғир жароҳатланди, уларнинг айримлари Париж шаҳрида лат еган", — деди Казнев. Амалдорнинг сўзларига кўра, норозилик акцияси давомида 214 киши ҳибсга олинган, иштирокчиларнинг баъзилари яраланган.

Пайшанба куни Франциянинг энг йирик шаҳарлари – Париж, Марсель, Нант, Гавр ва бошқа шаҳарлари янги оммавий тартибсизликлар уммонига ғарқ бўлди. Ҳукумат берган хабарга кўра, норозилик намойишларида 170 мингга яқин киши қатнашган. Франция касаба уюшмаси — CGT  маълумотига кўра эса, митинг қатнашчилари сони 500 мингдан ортиқ бўлган.

Сўнгги ҳафтада меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқишга қарши ўтказилаётган норозилик намойишлари тобора жиддий тус олмоқда. Фуқаролар қонунчиликка иш кунининг узайишига йўл очиб берувчи ўзгартиришлар киритилишига қарши чиқишмоқда. Намойишчилар норозилик белгиси сифатида — дўконларнинг ойналарини синдириб, автомобилларга ўт қўймоқда ҳамда полициячиларга ҳужум уюштиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0