Россияга иш излаб: Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда
Россияга иш излаб: Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим... 30.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти - Шавкат Мирзиёев меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирганидан сўнг, мигрантлар муаммолари, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида мамлакатнинг энг юқори минбарларида тилга олина бошлаган эди.Бугунги кунга келиб, хорижда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ишга туширилаётган замонавий "Ишга марҳамат" мономарказларида энг қисқа вақт ичида ўзлари истаган йўналишдаги касб-ҳунарни эгаллашлари, шунингдек, интенсив асосда хорижий тилларни ўрганишлари мумкин.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.
Ўзбекистон президенти - Шавкат Мирзиёев меҳнат мигрантларига нисбатан сиёсатни қайта кўриб чиқиш ҳақида гапирганидан сўнг, мигрантлар муаммолари, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида мамлакатнинг энг юқори минбарларида тилга олина бошлаган эди.
Бугунги кунга келиб, хорижда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ишга туширилаётган замонавий "Ишга марҳамат" мономарказларида энг қисқа вақт ичида ўзлари истаган йўналишдаги касб-ҳунарни эгаллашлари, шунингдек, интенсив асосда хорижий тилларни ўрганишлари мумкин.
Россия қонунчилигига белгиланган тартибга кўра, иш берувчи ўзига керакли миқдорда мутахассисларни танлаб олганидан сўнг, уларнинг рўйхати Россиянинг тегишли ҳудудидаги махсус комиссияга тақдим этилади. Комиссия тасдиқлаганидан сўнг ходимлар ташкиллаштирилган тартибда бўлажак иш жойига олиб келинади.
Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
Қурилиш компаниялари Ўзбекистондан 4000 кишини ишга ёллашни режалаштирган. Улар монтажчилар, пайвандчилар, ғишт терувчилар, арматурачилар, бетон плиталарини жойлаштириувчилар ва ички пардоз ишлари олиб борувчилар ва бошқа мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган асосда четга юборилаётган фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, шунингдек, ўртача 500-700 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи билан таъминланиши белгиланган.