ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Вашингтон санкцияларга шундай қизиқиб кетдики, ўз валютасининг устуворлик мавқеига путур етказишиши мумкин. Конгрессда бунга эътибор қаратишди. Дунё фаол равишда долларга тобеликни сусайтирмоқда. Ҳисоб-китобларнинг муқобил пул бирликларига ўтиши Америка иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.
Дунё золими
АҚШ сайёрани санкциялар билан ўраб ташлади – ҳозир бошқа мамлакатларга қарши саккиз минг атрофида иқтисодий чекловлар амал қилмоқда, рўйхат эса мунтазам тўлдириб борилмоқда. Вашингтон ўз шартларини хоҳлаган киши бажартириш мумкин, зеро доллар – дунё иқтисодиётининг асосий валютаси.
Америка пул бирлигига транзакцияларнинг 70 фоиздан ортиғи тўғри келади. Доллар эркин сотилиб, конверсия қилинмоқда. Ҳукумат буни ҳеч қандай тартиб солмаяпти, боз устига Қўшма Штатлар иқтисодиёти аввалгидек дунёдаги барқарор, шаффоф ва энг йириги саналади.
Бу Оқ уйга жисмоний шахслар ва америка компанияларига Вашингтонга хуш келмаганлар билан тўғридан-тўғри бизнес юритишни тақиқлаш ва бозорнинг бошқа иштирокчиларига экстерриториал санкциялар билан таҳдид қилишига имкон беради.
Қайтарилган жавоб
Аммо бу узлуксиз давом этиши мумкин эмас. Дунёнинг долларга бўлган тобеликни сусайтириш учун барча зарурий воситалари бор, дея таъкидлади АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати яқинда чоп қилган ҳужжатида.
Ҳужжатда санкциялар АҚШнинг ўзи учун иқтисодий чиқим бўлиб қайтиши таъкидланган, чунки америкалик жисмоний шахслар ва компаниялар иштирок этиши мумкин бўлган тижорий битимни чеклайди. Қолаверса, таҳқирланган давлатлар томонидан жавоб билдирилиши истисно қилинмаган. Мисол тариқасида Россиянинг қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларига қўйган тақиқи келтирилган.
Муаллифларнинг ёзишича, америка валютаси кўп ўн йиллар давомида халқаро иқтисодий транзакцияларда кенг ишлатилади. Бу АҚШга фойдали. Бундан ташқари, Оқ уй ташқи сиёсий мақсадларига эришиш учун кўпинча долларга ишонади. Хусусан, Россия, Эрон ва Венесуэланинг молия бозорларига киришидаги қийинчилик учун.
Хитойча вариант
Бу мамлакатларнинг муқобил валюта ҳисоб-китобларига ўтиши охир-оқибат Америка иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади ва доллар мавқеига путур етказади, дейилган ҳужжатда. Мундоқ олиб қараганда, бу аллақачон рўй бермоқда.
Сўнгги йилларда юань доллар мавқеини мунтазам заифлаштириб келмоқда. 2016 йилдан бошлаб Хитой пул бирлиги ХВЖнинг захира валютаси. Ривожланиб бораётган мамлакат илк бор бундай шарафга муяссар бўлди. Кейин Пекин Шанхай савдо биржасида нефть фючерсларига юанни йўлга қўйди – “Бир макон, бир йўл” кенг интеграцион лойиҳаси доирасида.
Шунга қарамасдан дунё транзакцияларида юаннинг ҳиссаси аввалгидек унча катта эмас. Экспансия учун тўсиқлар равшан – эркин конвертация йўқ, беқарорлик, ҳам давлат, ҳам хусусий қарзда молиявий тизимнинг шаффоф эмаслиги.
Бироқ рақамли юань пайдо бўлди. Аксарият иқтисодчилар давлат криптовалютаси доллар билан рақобат қилишга қодир деган фикрда, чунки эскираётган SWIFT ва CHIPS (айнан улар орқали америкаликлар халқаро транзакцияларни назорат қилишади) қараганда савдо-сотиқни тезкор ўтказишга имкон беради. Криптоюань “Бир макон, бир йўқ” лойиҳасида ҳам қўл келади. Рақамли валютадаги ўзаро ҳисоб-китоб Вашингтон санкцияларидан ҳимоялайди.
Доллардан юз ўгириш
Россияга тўхталадиган бўлсак, 2019 йилда БРИКС мамлакатлари билан долларли транзакциялар 73 фоиздан 49 фоизгача қисқарди. Аввало евро (23 фоиз) туфайли. Рубль ҳиссаси ҳам ошди: 8 фоиздан 14 фоизгача. Устига устак Ҳиндистон билан – Москванинг БРИКСдаги Хитойдан кейинги иккичи ҳамкори – бу кўрсатгич 50 фоиздан ошиб кетди.
Хитой билан ҳисоб-китоблар миллий пул бирликларида – 25 фоиз, етти йил ичида ўн карра ошди. Бу маҳаллий иқтисодиётни доллардан воз кечиши ва санкцияларга бўлган барқарорликни ошириш стратегиясининг бир қисми.
Москва ва Пекин аста-секин долларни икки томонлама савдодан чиқариб ташламоқда. 2014 йилда томонлар 150 миллиардлик (24,5 миллиард доллар) уч йиллик своп-битим имзолашди. 2015 йилда деярли барча савдо-сотиқ долларда бўлган. 2019 йилга келиб эса ярми, холос.
Ўхшаш вазият еврозона билан: 2019 йилда евро биринчи марта доллардан ўзиб кетди (44 фоиз, доллар эса 38). Бу умумий тенденция ва Американинг экстерриториал санкцияларига қаршилик кўрсатаётган Европа иттифоқининг хизмати.
Тизим ўзгармоқда
2019 йилда Франция, Германия ва Буюк Британия INSTEX тизимини яратишди. “Европа иқтисодий ўйинчилари ва Эрон ўртасида қонуний тижорий транзакцияларни соддалаштиришга” қаратилган махсус механизм. Кейинчалик унга Бельгия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Финляндия ва Швеция қўшилди.
Аслини олганда, бу Европа мамлакатларига АҚШ молия тизимидан халос бўлиб, шу тариқа Вашингтоннинг жавоб реакциясини қўзғатмай, Теҳрон билан савдо қилишига имконият яратади.
Долларга боғликликни камайтириш учун еврокомиссия дастлабки режани ҳозирлаган. Турли товарларни етказиб бериш шартномасига еврони илгари суриш ҳамда қайта кўриб чиқиш ва зарур вақтда асосий молиявий мўлжал билан боғлиқ нормаларни ўзгартириш. Бундан ташқари, тартибга солувчиларга Европа компанияларининг чет эл фирмалари томонидан ютиб юборилишини блоклаш ҳуқуқи берилади.
Оммабоплик бўйича иккинчи валюта, евро, долларни сиқиб чиқаришда давом этмоқда. Жаҳон банки прогнозларига кўра, натижада Америка пул бирлиги дунё молиявий тизимида махсус мақомидан маҳрум бўлади. Унинг ўрнини евро, доллар, катта эҳтимол билан, юань тизими эгаллайди.