Қонун барчага баробар, ортингда 14 давлат дипломатлари турган бўлса ҳам...

Москва суди шартли қамоқ жазосини ўташ тартибини бузган Навальнийни реал қамоқ жазосига маҳкум этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Москва шаҳар Симонов суди мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийга шартли қамоқ жазосини 3,5 йил реал қамоқ жазосига алмаштириш ҳақида ҳукм чиқарди. Бунда суд Навальний уй қамоғида ўтказган кунларини ҳам ҳисобга олди ва уни 2 йилу 8 ой озодликдан маҳрум қилди.
Россия Навальный билан боғлиқ вазият туфайли ЕИ санкцияларига жавоб қайтаради
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳар суди бундан 6 йил олдин  2014 йилнинг 30 декабрида мухолифатчи Алексей Навальний ва унинг укаси Олег Навальнийга “Ив Роше” компаниясининг 26,8  млн рубл ва МПК компанияснинг 4,5 млн рубл маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олиш жиноятида айблаб, Россия ЖКнинг 159.4 ва 174.1 моддаларига асосан Алексей Навальнийга 3,5 йил шартли қамоқ жазоси ва 5 йил синов муддати, Олег Навальнийга эса 3,5 йил умумий тартибли колонияда жазо ўташни белгилаган эди.
Россия фуқаролари учун шартли қамоқ жазоси ва синов муддати берилганда – уларнинг хорижга чиқиш паспорти олиб қўйилади ва  белгиланган муддат давомида Жазони Ижро этиш бўлимида бўлимида доимий равишда мажбурий рўйхатдан ўтиб туриш белгиланади.
Лекин Алексей Навальний, шартли қамоқ жазоси остида бўла туриб, фақатгина сўнгги 3 йил давомида хорижий давлатлага 20 мартадан кўп ташриф буюрган. Ушбу “ташрифлар”нинг аксарияти қўшни давлатлар ёки Туркия курортларига эмас - АҚШга амалга оширилган.
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Ҳар бир ташриф учун Навальний ва унинг рафиқаси камида бир миллион рубл сарфланган. Доимий иш жойига эга бўлмаган “профессионал мухолифатчи” шунча пулни қаердан олди экан деган саволган жавоб топилганда - янги жиноят иши очишга тўғри келган.
Мухолифатчи соддадил фуқароларнинг “Коррупцияга қарши кураш фонди”га юборган хайрия маблағларини ноқонуний равишда белгиланган мақсадга хилоф равишда сарфлангани маълум бўлди.
Суд ҳужжатларида айтилишига кўра, Навальний фақатгина 2020 йил давомида (то ўзининг “заҳарланишигача”), жазони ижро этиш органларида 6 маротаба рўйхатдан ўтишга келмаган.
Шундан сўнг, йиллар давомида Навальнийга максимал эркинлик берган Жазони ижро этиш органлари суддан шартли жазони реал қамоқ жазоси билан алмаштиришни сўраган.
Шартли қамоқ жазосини реал қамоқ жазосига алмаштириш - Бу тез-тез ураб турадиган ҳолат. Россияда йилига 15 мингта ана шундай суд ҳукмлари чиқади.
Бошқа давлат мухолифатчилари АҚШ ташқи сиёсатининг устунига айланиши керак
Лекин ушбу ҳукмларнинг ҳеч бири бунчалик катта шов-шувга сабаб бўлмайди, ёки бунчалик кўп сонли хорижий дипломатларни қизиқтирмайди. Суд куни Симонов суд биноси олди қизил номерли машиналарга тўлиб кетди. 
Навальний судига 14 давлатдан дипломатлар ташриф буюрган: АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Нидерланд, Швеция, Австрия, Чехия, Литва, Канада, Латвия, Польша, Норвегия. 
Россия Ташқи ишлар вазирлиг махсус вакили Мария Захарова дипломатларнинг ушбу оммавий ташрифини "Россия ички ишларига аралашиш" деб атади.
"Бу билан Ғарб ўзини ўзи ошкор қилди. Улар коллектив бўлиб, ноқонуний равишда Россияга қарши бир неча йилдан буён кураш олиб бораётганини энди ҳамма кўрди", - деди Захарова.