ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Москва Алексей Навальный билан боғлиқ вазият туфайли киритилган санкцияларга жавобан мамлакатга кириши тақиқланган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар вакиллари рўйхатини кенгайтиради.
“...Ўзаро тамойиллар асосида Россия томонидан Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланган ЕИга аъзо мамлакатлар вакилларининг жавоб рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, - дейилган Россия ТИВ баёнотида.
Россия ТИВ кенгайтирилган рўйхатга Евроиттифоқ доирасида Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга алоқадорлар киритилишини маълум қилган.
Таъкидланишича, россияликларга қарши санкция киритиш ташаббускорлари уларнинг Навальний билан боғлиқ ҳодисага алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни на Россия томонига, на ЕИнинг бошқа аъзоларига тақдим этишган.
Россия ташқи сиёсий идораси Ғарб мамлакатлари томонидан ташланган нодўстона қадам ўзининг муносиб жавобини олишини тасдиқлаган.