Бутина латвиялик русийзабон журналистларни қўллаб-қувватлаб пикетга чиқди

Бутинанинг айтишича, бу ҳаракат билан латвия ҳукумати одамларнинг оғзини ёпишга ва альтернатив нуқтаи-назарни айттирмасликка ҳаракат қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Америка қамоғидан озод этилган россиялик, Жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина ТИВ Қабуллар уйи ёнида якка ўзи пикетга чиқди. У бу ҳаракати орқали Латвиядаги сўз эркинлиги инқирози ва русийзабон журналистларнинг сиқувга олиниши масаласига халқаро жамоатчилик эътиборини жалб қилмоқчи.
Фаоллар Латвия элчихонаси олдида яккахон пикет уюштиришди
Ушбу акция Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг швециялик ҳамкасби, ҳозирда Москвада ОБСЕнинг амалдаги раиси сифатида бўлиб турган Анн Линде билан ўтказилиши режалаштирилган музокаралар олдидан амалга оширилди.
"Мен Латвияда бизнинг қатандошларимиз, латвиялик журналистлар билан рўй бераётган қонунсизликка унинг (Линде - таҳр.) эътиборини жалб қилиш учун шу ерга келдим. 3 декабр куни уларни ўта шафқатсиз тарзда тинтув қилишди. Уларга қарши Россия ОАВлари билан ҳамкорлик қилганликлари учун жиноий ишларни қўзғатишди", - деди Бутина журналистларга.
Бутинанинг айтишича, бу ҳаракат билан латвия ҳукумати одамларнинг оғзини ёпишга ва альтернатив нуқтаи-назарни айттирмасликка ҳаракат қилишмоқда.
"Ягона нуқтаи-назар бўлган дунёни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат. Шу учун мен бугун бу ердаман", — деб қўшимча қилган Бутина.
Латвияда Baltnews.lv ва Sputnik'га босим ўтказишни тўхтатишни талаб қиламиз - Лавров
У шунингдек, Россия Европа фуқаролари учун ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати бўлган ОБСЕга бир неча маротаба мурожаат қилганини ва ушбу ҳолат бўйича тушунтириш беришни сўраганини, аммо шу вақтгача жавоб бўлмаганини қўшимча қилган.
"Биз бу жавобни талаб қиламиз. Умид қиламанки, менинг бугунги мен учун сўзлаб турган ушбу плакат билан бу ердаги иштирокимга муносабат бўлади. ОБСЕ бизнинг ватандошларимиз билан Латвияда рўй бераётган ҳолатларни қоралаши ва тегишли чораларни кўриши керак", - деб таъкидлаган Бутина.
Бутинанинг қўлидаги плакатда инглиз тилида: "Латвияда журналистларга босимни тўхтатинг", деб ёзилган.
Болтиқбўйи давлатлари ҳукумати Россия ОАВлари фаолиятига мунтазам равишда тўсқинлик қилиб келишади. Россия ТИВ таъкидлаганидек, Таллин, Рига ва Вильнюс ҳаракатларида мувофиқлаштирилганлик белгилари аниқ кўриниб турибди, Балтия мамлакатларида ОАВнинг сиқувга олиниши ҳолатлари эса ушбу давлатларнинг демократия ва сўз эркинлиги тамойилларига собитлиги ҳақидаги баёнотлари амалда қандай эканлигини намоён этмоқда.
“Мақсад – қўрқитиб қўйиш”: Латвияда қўлга олинган русийзабон журналист Владимир Линдерман
Декабр ойида русийзабон латвиялик журналистларни, жумладан, Baltnews портали ва Sputnik Латвия билан ҳамкорлик қилувчи журналистларни Европа Иттифоқи санкцияларини бузганликда айблашди. Уларни тинтув қилишди, журналистлардан Латвия чегарасидан чиқмасликлари ҳақида тилхат олинган. Улар жарима тўлашлари ёки қамоққа олинишлари мумкин. "Sputnik Латвия" ва Baltnews "Россия сеголня" медиагруппаси билан боғлиқ. Шу билан бирга, ушбу ОАВлар учун ёзадиган латвиялик журналистлар улар ходимлари ҳисобланмайди, балки шунчаки штатдан ташқари муаллифлардир.
Россия ТИВ Латвия ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини жазолаш акцияси ва демократик жамият - ОАВ эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига қарши чиқишнинг чидаб бўлмас намунаси дея атамоқда.
Бундан ташқари, журналистлар бузганликда айбланаётган санкциялар персонал характерга эга бўлиб, фақатгина "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга тегишлидир. Яъни бу санкциялар медиахолдинг билан ҳамкорлик қиладиган барчага таъсирини ўтказа олмайди. "Россия сегодня" ХАА ва RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян Россия русийзабон журналистларга қарши қўзғатилган жиноий ишларга жавоб қайтаришига умид билдирди.