Илиқ ва деярли қуруқ: февралнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилмоқда

Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво кузатилади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзгидромет февралнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади.
Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.
Айрим ҳудудларда февраль ёмғир билан бошланади
Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.