https://sputniknews.uz/20210201/Ili-va-deyarli-uru-fevralning-birinchi-aftasida-anday-ob-avo-kutilmoda-15910721.html
Илиқ ва деярли қуруқ: февралнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилмоқда
Илиқ ва деярли қуруқ: февралнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво кузатилади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади. 01.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-01T12:24+0500
2021-02-01T12:24+0500
2021-04-08T14:21+0500
жамият
об-ҳаво
ўзгидромет
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1371/26/13712633_0:238:2731:1781_1920x0_80_0_0_53cc29a251cf2c1c8af7a9ef13741a9b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзгидромет февралнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади.Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.
https://sputniknews.uz/20210131/Ayrim-ududlarda-fevral-mir-bilan-boshlanadi-15906964.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1371/26/13712633_0:152:2731:1868_1920x0_80_0_0_367f8e2806fe99dd63b8189de0efcc24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет, ўзбекистон
жамият, об-ҳаво, ўзгидромет, ўзбекистон
Илиқ ва деярли қуруқ: февралнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилмоқда
12:24 01.02.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво кузатилади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзгидромет февралнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида
маълумот берди. Ҳафта давомида жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Жума кунига кундуз куни 14-17 даражагача илиқлашади.
Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.
Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.