"Тил билган - пул топади": ўзбекистонликлар вилоятларда рус тилини ўрганишмоқда

Самарқандда тез орада Россияга ишга йўл олмоқчи бўлаётган маҳаллий аҳоли учун рус тили курслари якунланди ва тилни қисқа фурсатда ўрганиб, бемалол сўзлаша оладиган даражага етган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди
Sputnik
Эндиликда Россияга ишга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ўзга муҳитда яшаш ва меҳнат қилиш анча енгил кечади.
Самарқандда маҳаллий аҳоли учун ташкиллаштирилган илк курслар якунланди.
Россияга иш излаб: Самарқандда қурувчилар қандай танлаб олинмоқда
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган 23 нафар фуқарога сертификатлар топширилди.
Самарқанд шаҳридаги "Koica" ўқув марказида ташкил этилган ўқув машғулотларини РХДУ ўқитувчиси Эльвира Чигирева ишчи мутахассисликлар бўйича рус тилини ўқитиш дастури асосида фуқаролар учун очиқ дарс ўтказди.
РХДУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников Самарқанд шаҳри ва вилоятининг рус тили ўқитувчиларига дастлабки сертификатларни расмий равишда топширди.
Икки давлатнинг ушбу ҳамкорликдаги ташаббуси меҳнат муҳодирларига қисқа фурсатда тил ўрганиш ва Россияга борганда ўзини дадил ҳис этиш имконини беради. Тилни билган муҳожирлар учун малака ошириш енгил кечиб, қолаверса, бу кўпроқ пул топишга кенг йўл очади, дея таъкидлаб ўтди тадбир ташаббускорлари.