https://sputniknews.uz/20210130/Kpro-pul-topishga-rdam-beradi-zbekistonliklar-viloyatlarda-rus-tilini-rganishmoda-15900574.html
"Тил билган - пул топади": ўзбекистонликлар вилоятларда рус тилини ўрганишмоқда
"Тил билган - пул топади": ўзбекистонликлар вилоятларда рус тилини ўрганишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда тез орада Россияга ишга йўл олмоқчи бўлаётган маҳаллий аҳоли учун рус тили курслари якунланди ва тилни қисқа фурсатда ўрганиб, бемалол сўзлаша... 30.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-30T15:43+0500
2021-01-30T15:43+0500
2021-01-30T16:49+0500
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15897168_6:0:1280:720_1920x0_80_0_0_858f5936e6fc6c68dab5c78eba432154.jpg
Эндиликда Россияга ишга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ўзга муҳитда яшаш ва меҳнат қилиш анча енгил кечади.Самарқандда маҳаллий аҳоли учун ташкиллаштирилган илк курслар якунланди.Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган 23 нафар фуқарога сертификатлар топширилди.Самарқанд шаҳридаги "Koica" ўқув марказида ташкил этилган ўқув машғулотларини РХДУ ўқитувчиси Эльвира Чигирева ишчи мутахассисликлар бўйича рус тилини ўқитиш дастури асосида фуқаролар учун очиқ дарс ўтказди.РХДУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников Самарқанд шаҳри ва вилоятининг рус тили ўқитувчиларига дастлабки сертификатларни расмий равишда топширди.Икки давлатнинг ушбу ҳамкорликдаги ташаббуси меҳнат муҳодирларига қисқа фурсатда тил ўрганиш ва Россияга борганда ўзини дадил ҳис этиш имконини беради. Тилни билган муҳожирлар учун малака ошириш енгил кечиб, қолаверса, бу кўпроқ пул топишга кенг йўл очади, дея таъкидлаб ўтди тадбир ташаббускорлари.
https://sputniknews.uz/20210130/Samarandda-Rossiyaga-ishga-yuborish-byicha-tanlov-tkazilmoda---fotoreportazh-15900002.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1d/15897168_134:0:1280:720_1920x0_80_0_0_b74a60374777804177d9b9ef6c8d0f51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа
"Тил билган - пул топади": ўзбекистонликлар вилоятларда рус тилини ўрганишмоқда
15:43 30.01.2021 (янгиланди: 16:49 30.01.2021) Самарқандда тез орада Россияга ишга йўл олмоқчи бўлаётган маҳаллий аҳоли учун рус тили курслари якунланди ва тилни қисқа фурсатда ўрганиб, бемалол сўзлаша оладиган даражага етган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди
Эндиликда Россияга ишга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ўзга муҳитда яшаш ва меҳнат қилиш анча енгил кечади.
Самарқандда маҳаллий аҳоли учун ташкиллаштирилган илк курслар якунланди.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган рус тили тест синовларидан муваффақиятли ўтган 23 нафар фуқарога сертификатлар топширилди.
Самарқанд шаҳридаги "Koica" ўқув марказида ташкил этилган ўқув машғулотларини РХДУ ўқитувчиси Эльвира Чигирева ишчи мутахассисликлар бўйича рус тилини ўқитиш дастури асосида фуқаролар учун очиқ дарс ўтказди.
РХДУнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников Самарқанд шаҳри ва вилоятининг рус тили ўқитувчиларига дастлабки сертификатларни расмий равишда топширди.
Икки давлатнинг ушбу ҳамкорликдаги ташаббуси меҳнат муҳодирларига қисқа фурсатда тил ўрганиш ва Россияга борганда ўзини дадил ҳис этиш имконини беради. Тилни билган муҳожирлар учун малака ошириш енгил кечиб, қолаверса, бу кўпроқ пул топишга кенг йўл очади, дея таъкидлаб ўтди тадбир ташаббускорлари.