ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси оилавий келишмовчилик туфайли 48 ёшли отасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 22 январь куни соат 01.00 да туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унда Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълум қилинган. ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топишган.
Аниқланишича, келишмовчилик натижасида 17 ёшли ўрта мактаб ўқитувчиси ўз отаси фуқаро А.И.ни пичоқлаб қўйган. Жабрланувчи тиббиёт муассасасига етказилган, аммо тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.