Сирдарёда фуқаро қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдирди

Oбуна бўлиш
“Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи ва фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалда дастлаб газ идораси ходими пичоқ билан фуқаронинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Сирдарё вилоятида фуқаро қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилганлиги натижасида воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Нож в руке. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлади

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 9 окябрь куни тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган. Сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб, Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0