Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида маълумот берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
ИИВ Ўзбекистон фуқаролари иккинчи давлат паспортини олиши ҳолатида қонунбузарлик кўрмади
Таъкидланишича, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган, яшаш учун маблағсиз қолган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган, вафот этган, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:
- хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф қилиш;
- 300 АҚШ долларигача хостел ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар қоплаб бериш;
- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
- 1,5 минг АҚШ долларигача соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;
Ўзбекистонга ўн ойда 568 нафар фуқаро жасади олиб келинди
- Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
- вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1 минг АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш;
- ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида 3 минг АҚШ долларигача адвокат, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳақини тўлаш.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига, унинг хориждаги ваколатхоналарига ёки ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан мурожаат йўллашлари учун www.birgamiz.com платформаси яратилган. Телефон: (71) 202-33-55 (ички рақам 55) ёки қисқа рақам 1282
Юқоридаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширлади.
Меҳнат мигрантлари онлайн равишда моддий ёрдам олишлари мумкин
Маълумот учун, 2020 йил давомида жамғарма маблағлари хисобидан 1983 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Яшаш учун турар-жойсиз қолган 175 нафар фуқароларга суткалик хостел тўловлари тўлаб берилган.
Икки нафар фуқароларга тўлиқ ёки қисман кўрсатилган тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди; 3 нафар бемор фуқаролар оғир тан-жароҳати олганлиги, майиб бўлганлиги сабабли Ўзбекистонга тиббий транспартировка қилинган;
- 617 нафар хорижда вафот этган фуқароларнинг жасадлари (тегишли маросимларни амалга оширилган холда) Ватанга олиб келинди;
- хорижда қийин аҳволда 119 нафар фуқаролар ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларида сақланаётган 627 нафар фуқаролар Ватанга қайтарилди.