https://sputniknews.uz/20210112/IIV-zbekiston-fuarolari-ikkinchi-davlat-pasportini-olishi-olatida-onunbuzarlik-krmadi-15770715.html
ИИВ Ўзбекистон фуқаролари иккинчи давлат паспортини олиши ҳолатида қонунбузарлик кўрмади
ИИВ Ўзбекистон фуқаролари иккинчи давлат паспортини олиши ҳолатида қонунбузарлик кўрмади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан, чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия ёки... 12.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-12T19:02+0500
2021-01-12T19:02+0500
2021-04-01T13:12+0500
миграция
паспорт
россия паспорти
мигрантлар
фуқаро
фуқаролик
чет эл фуқаролари
россия фуқаролиги
ўзбекистон фуқароси
ўзбекистон фуқаролиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/496/26/4962645_0:177:3015:1872_1920x0_80_0_0_0579b4f2e8dca3b1923ca48f1b1aa631.jpg
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков Ўзбекистондан чет давлатга вақтинчалик ёки доимий яшашга чиқиб кетган ва Ўзбекистон паспортидан воз кечмаган ҳолда чет давлат паспортини олган фуқаролар борасида изоҳ берди.Муродбеков ушбу ҳолатга тўхталар экан, Ўзбекистон фуқаролари ичида чет элга вақтинча ёки доимий яшашга кетганлар жуда кўплигини таъкидлаб, улар орасида чет давлат фуқаролигини қабул қилганлар ҳам бор, дея қўшимча қилди.Аниқлик киритилишича, бундай фуқаролар нафақат Россия Федерацияси, балки Қозоғистон, Исроил, Германия сингари давлатларда ҳам кўп.ИИВ вакили статистик маълумотларни келтирмади. Аммо Ўзбекистонда битта фуқаролик тан олинишини қайд этди."Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия паспорти билан кириб келса ёки бошқа чет эл паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади. Яъни рўйхатга олишда ҳам хорижга кетган фуқаронинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқароси паспорти, ҳозирги кунда эса ID-карта расмийлаштириб берилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади", - дея тушунтирди Муродбеков.Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг айтишича, бу ерда ҳеч қанақа қонунбузарлик ёки бир салбий ҳолат йўқ."Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин", - деди у.
https://sputniknews.uz/20210112/Ozbekistonda-identifikatsiya-ID-kartasini-anday-olsa-bladi-15769655.html
https://sputniknews.uz/20200924/Pasport-rniga-ID-karta-15045567.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/496/26/4962645_141:0:2872:2048_1920x0_80_0_0_6ed9f466f7b21b2aa55df28f2b9c4e7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, паспорт, россия паспорти, мигрантлар, фуқаро, фуқаролик, чет эл фуқаролари, россия фуқаролиги, ўзбекистон фуқароси, ўзбекистон фуқаролиги
миграция, паспорт, россия паспорти, мигрантлар, фуқаро, фуқаролик, чет эл фуқаролари, россия фуқаролиги, ўзбекистон фуқароси, ўзбекистон фуқаролиги
ИИВ Ўзбекистон фуқаролари иккинчи давлат паспортини олиши ҳолатида қонунбузарлик кўрмади
19:02 12.01.2021 (янгиланди: 13:12 01.04.2021) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан, чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия ёки бошқа давлат паспорти билан кириб келса, у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков Ўзбекистондан чет давлатга вақтинчалик ёки доимий яшашга чиқиб кетган ва Ўзбекистон паспортидан воз кечмаган ҳолда чет давлат паспортини олган фуқаролар борасида изоҳ берди.
Муродбеков ушбу ҳолатга тўхталар экан, Ўзбекистон фуқаролари ичида чет элга вақтинча ёки доимий яшашга кетганлар жуда кўплигини таъкидлаб, улар орасида чет давлат фуқаролигини қабул қилганлар ҳам бор, дея қўшимча қилди.
Аниқлик киритилишича, бундай фуқаролар нафақат Россия Федерацияси, балки Қозоғистон, Исроил, Германия сингари давлатларда ҳам кўп.
ИИВ вакили статистик маълумотларни келтирмади. Аммо Ўзбекистонда битта фуқаролик тан олинишини қайд этди.
"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунга асосан чет элга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга фуқароликдан чиқмаган ҳолда Россия паспорти билан кириб келса ёки бошқа чет эл паспорти билан кириб келса у Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади. Яъни рўйхатга олишда ҳам хорижга кетган фуқаронинг паспорти амал қилиш муддати тугаган ёки йўқолган бўлса унга янги Ўзбекистон фуқароси паспорти, ҳозирги кунда эса ID-карта расмийлаштириб берилади. Фуқаро хоҳишига кўра хорижга чиқиш паспорти ҳам расмийлаштирилади", - дея тушунтирди Муродбеков.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг айтишича, бу ерда ҳеч қанақа қонунбузарлик ёки бир салбий ҳолат йўқ.
"Агар Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан бўлса у вақтинча рўйхатга олиниб, келгусида доимий яшашга рухсатнома ҳам берилиши мумкин", - деди у.