Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар тизими жорий этиШ ҳақида фармон имзолади. Унга кўра яқин келажакда мамлакат ичида шахсни аниқлаш учун биометрик паспорт ўрнига ID карталардан фойдаланиш бошланади.
ID-карта ичида шаҳсий биографик маълумотлар сақланадиган электрон чип, электрон имзо сертификатлари билан жиҳозланган бўлиб, банклар ва давлат муассасаларида хизматлар олишни соддалаштиради.
ID-карталар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади.
2021 йилдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади. 2031 йилга келиб биометрик паспортлар амал қилиши тўхтатилади.
ID-карта олиш учун давлат хизматлари марказига ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш ва 198,4 минг сўм давлат божини тўлаш керак бўлади.
ID-карта – фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, хорижга чиқиш учун – биометрик паспорт керак бўлади.