https://sputniknews.uz/20210119/Khorizhda-iyin-avolda-olgan-migrantlar-aerga-murozhaat-ilishi-kerak-15815840.html
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий... 19.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-19T11:39+0500
2021-01-19T11:39+0500
2021-03-16T19:50+0500
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/12/15629991_0:0:3074:1730_1920x0_80_0_0_a38cb2ba651198a4195882cbda02c90d.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Таъкидланишича, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган, яшаш учун маблағсиз қолган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган, вафот этган, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:- хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф қилиш;- 300 АҚШ долларигача хостел ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар қоплаб бериш;- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;- 1,5 минг АҚШ долларигача соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;- Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;- вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1 минг АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш;- ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида 3 минг АҚШ долларигача адвокат, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳақини тўлаш.Ушбу хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига, унинг хориждаги ваколатхоналарига ёки ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан мурожаат йўллашлари учун www.birgamiz.com платформаси яратилган. Телефон: (71) 202-33-55 (ички рақам 55) ёки қисқа рақам 1282Юқоридаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширлади.Маълумот учун, 2020 йил давомида жамғарма маблағлари хисобидан 1983 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Яшаш учун турар-жойсиз қолган 175 нафар фуқароларга суткалик хостел тўловлари тўлаб берилган.Икки нафар фуқароларга тўлиқ ёки қисман кўрсатилган тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди; 3 нафар бемор фуқаролар оғир тан-жароҳати олганлиги, майиб бўлганлиги сабабли Ўзбекистонга тиббий транспартировка қилинган;- 617 нафар хорижда вафот этган фуқароларнинг жасадлари (тегишли маросимларни амалга оширилган холда) Ватанга олиб келинди;- хорижда қийин аҳволда 119 нафар фуқаролар ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларида сақланаётган 627 нафар фуқаролар Ватанга қайтарилди.
https://sputniknews.uz/20210112/IIV-zbekiston-fuarolari-ikkinchi-davlat-pasportini-olishi-olatida-onunbuzarlik-krmadi-15770715.html
https://sputniknews.uz/20201113/zbekistonga-n-oyda-568-nafar-fuaro-zhasadi-olib-kelindi-15395202.html
https://sputniknews.uz/20210114/Menat-migrantlari-onlayn-ravishda-moddiy-rdam-olishlari-mumkin-15789259.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/12/15629991_343:0:3074:2048_1920x0_80_0_0_482ee8b9e4432f120048b3e46fd668f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
11:39 19.01.2021 (янгиланди: 19:50 16.03.2021) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида маълумот берди
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси (бошқарма ўринбосари) Абдуазиз Хафизов хориждаги меҳнат мигрантларни ҳуқуқий ва ижтимоий химоя қилиш ва моддий қўллаб қувватлаш тартиби ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Таъкидланишича, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган, яшаш учун маблағсиз қолган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган, вафот этган, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:
- хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таклиф қилиш;
- 300 АҚШ долларигача хостел ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар қоплаб бериш;
- базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (490 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
- 1,5 минг АҚШ долларигача соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлаш;
- Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
- вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1 минг АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш;
- ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида 3 минг АҚШ долларигача адвокат, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳақини тўлаш.
Ушбу хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига, унинг хориждаги ваколатхоналарига ёки ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида масофадан мурожаат йўллашлари учун www.birgamiz.com платформаси яратилган. Телефон: (71) 202-33-55 (ички рақам 55) ёки қисқа рақам 1282
Юқоридаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари хисобидан амалга оширлади.
Маълумот учун, 2020 йил давомида жамғарма маблағлари хисобидан 1983 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. Яшаш учун турар-жойсиз қолган 175 нафар фуқароларга суткалик хостел тўловлари тўлаб берилган.
Икки нафар фуқароларга тўлиқ ёки қисман кўрсатилган тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди; 3 нафар бемор фуқаролар оғир тан-жароҳати олганлиги, майиб бўлганлиги сабабли Ўзбекистонга тиббий транспартировка қилинган;
- 617 нафар хорижда вафот этган фуқароларнинг жасадлари (тегишли маросимларни амалга оширилган холда) Ватанга олиб келинди;
- хорижда қийин аҳволда 119 нафар фуқаролар ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларида сақланаётган 627 нафар фуқаролар Ватанга қайтарилди.