ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik, Андрей Коц. Узоқроқ масофага учиш, кучлироқ зарба бериш ва қаршиликни енгиб ўтишга қодир – америкаликлар Tomahawk — Block V ракеталарини синовдан ўтказишди.
Тинч оканидаги Гавайя ороллари яқинидаги АҚШ денгиз полигонида Chafee эсминеци янги ракета билан нишонларга зарба берди. Синов муваффақиятли ўтди, деб қисқача хабар қилишди АҚШ ҲДФ.
Хўш, Block V Россиянинг "Калибр" ракеталари билан солиштирганда қандай устуворликларга эга?
Томогавк ракеталарининг янги модификациясини ишлаб чиқариш АҚШда илғор қадамлар билан олиб борилмоқда. Буни Пентагон Хитой ҳарбий қуввати ошишига боғламоқда. Ҳақиқатдан ҳам Хитой сув усти ва сув ости кемаларини жуда тез қуриб битказмоқда ва уларни яшин тезлигида янги тизимлар ва қуроллар билан жиҳозламоқда. Экспертлар хулосасига кўра Хитой 2035 йилга келиб 420та ҳарбий кемага эга бўлади.
Бундан америкаликлар денгиз океанида ўз устуворликларини йўқотиб қуйишдан қўрқмоқда.
Шу сабабли ҳам Пентагон 2025 йилга қадар узоқ масофадаги кемаларга зарба берувчи 850та ракета буюртма берган. Яқин вақтга қадар америкаликлар ихтиёрида 70 йилларда ишлаб чиқилган “Гарпун” снарядлари бор эди холос. Уларнинг зарба бериш масофаси 280 кмни ташкил қилади. Лекин 2018 йилда АҚШ ҲДФ 900 км масофага зарба беришга қодир бўлган товуш тезлигидан тез ҳаракатланувчи AGM-158C LRASM ракеталарига эга бўлди.
Лекин ушбу янги қуролни ҳали серияли ишлаб чиқриш бошланмади, шу сабабли товуш тезлигигача бўлган тезликларда ҳаракатланувчи "Томагавк" ракетасига қайтишга қарор қилинди. Маълум бўлишича америкаликлар мавжуд тўртинчи авлод Томогавкларни Block V ракеталарига айлантиришни режалуштиришган.
Янги туркум ракеталарнинг биринчи авлоди Block Va MST (Maritime Strike Tomahawk) деб номланади ва сув усти ва сув ости кемаларидан сув сатҳидаги йирик нишонларга зарба бериш учун фойдаланилади.
Унда ўзи нишонга олувчи актив ва пассив радиолокацион ва тепловизион каналлар мавжуд бўлади. Шунингдек ракета кучли процессор ва янги инерциал нишонга олиш блокига эга бўлади. Янги ракета 1600 км масофада ҳаракатланаётган йирик нишонларга зарба бериши мумкин.
Block Vb – бу анъанавий "Томагавк" бўлиб, ер устидаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган. У ер устидаги нишонларга зарба бериш учун янги жанговар қисм билан жиҳозланган. Joint Multiple Effects Warhead System (JMEWS) - кумулятив заряд ва тешиб кирувчи жанговар қисмга эга ва кўп мақсадли дастурланувчи портлатиш қисмига эга. Ракетани ҳавода портлатиб юбориш ҳам мумкин. Бу ракета мустаҳкамланган ҳарбий объектлар ва ер ости бункерларига зарба бериш учун мўлжалланган.
Defense News нима сабабдан "Томагавк" ракеталари, товуш тезлигидан юқори тезликда ҳаракатланувчи қуроллар яратилаётган асрда ҳам актуал қурол эканини тушунтириб беришди. Биринчидан Block V олдинги ракеталардан ҳам анча аниқ зарбабериши узоқликда эса DF-26 ва DF-21 ракетаарига қарши туришга қодир эканини қайд этишди.
Иккинчидан, янгиланган “Томогавк”лар радиоактив кураш воситалари ҳужуимидан ҳимоя қилинган ва унда кам сезиларли бўлиши технологияларидан фойдаланилган. Бу ракета ҳужумларга самарали дош беришини таъминлайди.
Учинчидан эса, товуш тезлигидан секин ҳаракатланиш ёнилғи тезашга ва узоқроқ масофага етиб боришга хизмат қилади.
Тўртинчидан бу ракета нисбатан арзон. Ундан бир маротаба фойдаланиш солиқ тўловчиларга 1 миллион долларга тушади. Масалан товуш тезлигидан тез ҳаракатланувчи “кема-ҳаво” зарба бериш тизимига эга бўлган SM-6 ракетаси 4 баравар қимматга тушади.
Ваниҳоят, Block Vнинг ўлчами олдинги ракеталар билан бир хил. Бу эса уни эски Mk41установкаларда ишлатишда қўл келади. Бундай установкалар "Арли Берк" ва крейсер "Тикондерога" кемаларида ўрнатилган.
Ундан ташқари ушбу ракеталардан жиддий ўзгаришсиз "Лос-Анджелес", "Огайо", "Вирджиния" ва "Сивулф" атом сув ости кемаларида ҳам фойдаланиш мумкин.
Tomahawk Block Vни серияли ишлаб чиқариш 2023 йилда бошлаш режалаштирилмоқда.
Американинг "Томагавк" ракеталарининг россиялик рақиби "Калибр" ракеталари ҳисобланади. Ушбу ракеталар илк бор жанговар вазиятда 2015 йилда синаб кўрилган эди.
Ўшанда Россия ҲДФ кемалари Сурияда террорчиларнинг 26та объектига бир вақтда муваффақиятли ҳужум уюштиришган эди. Айни дамда ушбу ракеталар 22350 ва 11356 лойиҳа фрегатлари 20385 лойиҳа корветлари, 21631 ва 22800 лойиҳа кичик кемалари ҳамда 885, 636.3, 677, 971 ва 877 лойиҳа сув ости кемаларида ўрнатилган. Яқин вақт ичида совет даврида қурилган ҳарбий кемаларнинг бир нечаси ҳам “Калибр” ракеталари ўрнатишга мослаштирилади.
“Калибр” ракеталарининг аниқ техник характеристикалари маълум эмас. Лекин Россия президенти Владимир Путин 19 октябрда Валдай клубида сўзга чиққанда денгизда жойлаштирилган ракета ер усти нишонигача 1400 км масофага етиб бориши мумкин деган эди.
Қуруқликда жойлаштирилган ракета 2600 км масофада жойлашган нишонга зарба бериши мумкин. Лекин бу масофа ҳам улар учун чегара эмас.
2018 йилнинг январ ойида Мудофаа вазирлигидаги манбаалар Калибр-М ракетаси 4,5минг км масофагача зарба бериши мумкин деган эди. Янги ракета олдингисидан йирикроқ бўлиб унинг оғирлиги 1 тоннага яқин. Ракета ҳам оддий ҳам ядровий жанговар бошга эга бўлиши мумкин.
“Калибр-М” тактик-техник характеристикалар бўйича америкалик ракетадан устун келади, лекин “Томогавк”ларнинг битта устунлиги бор. Улар 100 дан ортиқ кемаларга ўрнатилиши мумкин. Россия ракеталари эса ҳозирча фақат 20та кемага ўрнатилиши мумкин.