ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги ўтказилган синов натижасига кўра янги “Қарағай” зенит-ракета мажмуани қабул қилишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Бу тизимни етказиб бериш 2022 йилга мўлжалланган.
“Қарағай” – осмондан ҳужумидан ҳимояланиш, қисқа масофада жанг қилишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ҳисобланади. ЗРМ ҳаво ҳужум воситаларини яксон қилиш, жанг вақтда иш фаолият тўлиқ автоматлаштирилганлиги билан фарқ қилади. Шунингдек, ракета мажмуаси нишонга олиш лазер-нур тизими билан жиҳозланган.
Илк бор бу қурол “Армия-2018” тақдим этилган, бу йилги форумда унинг такомиллаштирилган версияси намойиш қилинади.
Ўтган ҳафтада Россияда янги С-350 “Витязь” зенит-ракета тизимини ишлаб чиқариш бўйича ишлар якунлангани ҳақида хабар бергандик.
Ракета мажмуаси ҳаво ҳужум барча воситалар, шу жумладан кам кўринган нишонлар ва учар ракеталарни йўқ қилиш имкониятига эга.