ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Молдова бош вазири Ион Кику истеъфога чиқишини маълум қилди
“Маълумки, парламент тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар учун иккита йўл бор. Ушбу шароитларда бу жараён тезроқ бошланиши учун бош вазир ва ҳукумат истеъфосини таклиф қиламан”, - деди Кику. Унинг сўзларидан Sputnik Молдова агентлиги иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни Молдованинг сайланган президенти Майя Санду билан учрашади ва янги Вазирлар маҳкамаси тайинлангунга қадар ҳукумат қандай ишлашини муҳокама қилади.