Молдова бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Молдавии Ион Кику.
Премьер-министр Молдавии Ион Кику. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молдова бош вазири Ион Кику мамлакатнинг сайланган президенти Майя Санду билан учрашиб, янги Вазирлар маҳкамаси тайинлангунга қадар ҳукумат қандай ишлашини муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Молдова бош вазири Ион Кику истеъфога чиқишини маълум қилди

Антиправительственная акция в Кишинёве - Sputnik Ўзбекистон
Молдовада ҳукуматга қарши митинг бўлиб ўтмоқда

“Маълумки, парламент тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар учун иккита йўл бор. Ушбу шароитларда бу жараён тезроқ бошланиши учун бош вазир ва ҳукумат истеъфосини таклиф қиламан”, - деди Кику. Унинг сўзларидан Sputnik Молдова агентлиги иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни Молдованинг сайланган президенти Майя Санду билан  учрашади ва янги Вазирлар маҳкамаси тайинлангунга қадар ҳукумат қандай ишлашини муҳокама қилади.

Янгиликлар лентаси
0