Трамп вакцинаси

Бугунги кунда коронавирус ҳар куни 2 мингдан ортиқ америкаликни ўлдирмоқда, президент Трампнинг сиёсий рақиблари уни содир бўлаётган воқеалар учун айбламоқда.
Sputnik

У гўёки соғлиқни сақлаш тизимини ишдан чиқарди, аҳолини ётоқ жойлари билан таъминлай олмади, COVID-19 хавфини ўз вақтида етарли даражада баҳолай олмади.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

Аммо, аслида, Америка тиббиётининг қулаши - кенг аҳоли учун мўлжалланган тизими 90-йилларнинг охирларида бошланди. Айнан Дональд Трамп уни тўхтатмоқчи бўлди. Масалан, у Американинг "Биг Фарма"га қарши очиқ уруш бошлади. Бироқ, ғалаба қозониш деярли мумкин эмас эди.

Кўп йиллар давомида Америка соғлиқни сақлаш тизимининг асосий муаммоларидан бири дори-дармонларнинг нархи бўлиб келган. Ишлаб чиқарувчиларнинг очкўзлиги туфайли нархлар тинимсиз ўсди.

2015 йилда жаҳон матбуоти ҳар тарафдан Мартин Шкрели ҳақида бонг урди. Айёр фармацевт ОИВга қарши машҳур дорига бўлган ҳуқуқни сотиб олиб, таблетканинг нархини дарҳол оширди: 13,5 ўрнига 750 доллар бўлди. Шкрели йилнинг энг разил одами деб топилди, аммо бу ёрдам бермади, у препарат нархини пасайтирмади.

Аслида, бу ерда ноёб нарса ўзи йўқ. Сўнгги йилларда Американинг барча фармацевтика компаниялари дори-дармонларнинг нархларини тез суръатларда ошириб боришди, улар шунчаки низолардан қочиш мақсадида буни зимдан қилишди. Масалан, таниқли Novartis корпорацияси 2003 йилда саратон касаллигига қарши дори ишлаб чиқарди. Ўшандан бери унинг нархи 22 бараварга кўтарилди. Бугунги кунда йиллик даволаш курси 123 минг долларни ташкил қилади.

Кам учрайдиган “етим” касалликларни даволаш учун мўлжалланган дориларни ишлаб чиқарувчи компаниялар жуда катта миқдорда фойда олишмоқда. У ерда йиллик даволаш курсининг нархи ярим миллион долларга сотиб олинмоқда.

2019 йилнинг олти ойнинг ўзида - кайфиятни яхшилаш учун - афсонавий “прозак” дорининг нархи 8,8 бараварга кўтарилди.

Яшаш учун ўта муҳим бўлган дори-дармонларнинг нархи кўтарилиши айниқса даҳшатли кўринади. Оддий инсулин дозаси 2009 йилдан 2019 йилгача 3 баравар - 90 дан 330 долларгача ошди. Тиббий суғурта инсулин нархини қоплайди, аммо қарийб 2 миллион қандли диабет касаллигига чалинган беморда ҳеч қандай тиббий суғурта йўқ.

36 ёшли Лаура Марстон бир йил олдин ўзи ишлаган компания ёпилгандан сўнг қандай қилиб суғуртасиз қолгани ҳақида BBC мухбирларига айтиб берганди. "Мен тирик қолиш учун ойига 2880 доллар сарф қилардим", - дейди у. Иш топгунича, Марстон ўз квартирасини, мебел, машина сотиш, барча пенсия жамғармасини сарфлашга мажбур бўлди - бунинг ҳаммаси яшаш учун зарур бўлган дори сотиб олиш учун.

COVID иккинчи тўлқини, вакцина ва ислоҳотлар: ССВ янги раҳбари билан интервью

Умидсиз одамлар бир доза инсулинни бир неча қабулга чўзишга ҳаракат қилмоқдалар. Кўпинча бу ўлимга олиб келади. 26 ёшли Алек Смит 2017 йилда унинг тиббий суғурта тугаганидан бир ой ўтгач, шу тарзда вафот этди. Смит тўла иш куни меҳнат қилди, аммо унда инсулин сотиб олиш учун ойига минглаб доллар йўқ эди.

Антибиотикларнинг юқори нархи америкаликларни ветеринария дори-дармонларини сотиб олишга мажбур қилди. Масалан, аквариум балиқлари учун пенициллин оммабоп бўлган. 1950 йилда яратилган "одам" антибиотик суспенциясининг нархи 2400-2800 доллар бўлса, нима қилиш керак?  

Айтганча, статистика кўчмас мулк нархларининг рекорд кўтарилишини сезмаганидек, дори-дармонлар нархларининг рекорд даражада ўсишини ҳам сезмагани жуда қизиқ ҳолат. АҚШдаги расмий инфляция даражаси ҳанузгача бир ярим фоиз атрофида бўлиб турибди, бу, албатта, реалликка ҳеч қандай алоқаси йўқ.

АҚШда дори-дармонлар билан боғлиқ вазият мутлақо ноёб. Гап нафақат дори-дармонларнинг нархида, балки маҳаллий фармацевтика компаниялари бозорни тўлиқ монополлаштирган ва америкаликларнинг керакли таблеткаларни мақбул нархда сотиб олиш учун ҳар қандай қонуний имкониятларини тўсиб қўйишган.

Маҳаллий бозор арзон женериклар (дори-дармон) импортидан маҳкам ёпиқ. Агар фақат шифокорнинг рецепти бўлса, фуқаролар озгина миқдорда дори-дармонларни чет элдан олиб келишлари мумкин. Дорини дорихонада рецептсиз сотиб олиш мумкин эмас. Дори-дармонларни хорижий интернет-сайтларида ёки ижтимоий тармоқларда, қўлдан сотиб олиш - тақиқланади.

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси қачон пайдо бўлади?

Яъни, ага одамда суғурта бўлмаса - ва бу 40 миллион америкалик - касал бўлиб қолса, у кафка (беъманилик) ҳолатига тушиб қолади. Дорихонада у парацетамолдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмайди. Ўша антибиотикни олиш учун унга шифокорнинг рецепти зарур. Суғуртасиз шифокорга мурожаат қилиш учун катта маблағ талаб этилади. Унда эса пул йўқ, акс ҳолда у суғурта сотиб олган бўлар эди.

Бироқ, суғурта кўпинча дори нархининг фақат бир қисмини қоплайди. Шу сабабли, америкалик беморларнинг учдан бир қисми рецепт бўйича дори-дармонларни умуман сотиб олмасликка ҳаракат қилишади.

Америкаликлар дори-дармон инқирози билан бозорнинг кўринмас қўлига қарздор бўлиб қолган. Бу қўл ҳукуматнинг ҳеч қандай аралашувисиз мунтазам равишда чўнтакларни бўшатади. Давлатда шунчаки дори-дармон нархларини тартибга соладиган бирон бир давлат тузилмаси йўқ.

АҚШда дори-дармон ишлаб чиқарилишини назарий жиҳатдан назорат қилиши керак бўлган ягона федерал идора - Озиқ-овқат ва дори дармонлар сифатини санитария назорати бўйича бошқармаси (Food and Drug Administration). Аммо фармкомпаниялар FDA билан муаммони муваффақиятли ҳал қилиб келишган: ғалати тасодиф билан, бутун ҳаёти давомида энг йирик фармкомпанияларда ишлаган одамлар доимо бошқарма раҳбарлигига тайинланади.

Бироқ, ҳатто FDA дори-дармон нархларини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бозорда ҳукм сураётган адолатсизлик шу қадар аён бўлганидан бу йил АҚШ Конгресси фармкомпаниялари фаолиятини текширишга мажбур бўлди.

Коронавирус G20 саммитини шикастлади. Бироқ Ғарб Россия вакцинасига тоқат қилмайди

Бироқ, тергов жуда тиришқоқликсиз олиб борилмоқда. “Биг Фарма”нинг америкалик танқидчилари таъкидлашича, соҳа вакиллари ҳар йили сиёсатчиларга пора бериш, ўз номзодларини олдинга суриш ва ўз манфаатларига эришиш йўлида ҳукумат билан яширин мулоқотлар учун юз миллион доллар сарфлайди. Бундан ташқари, уларнинг манфаатлари иккала ҳукмрон партиялар -  Демократлар, Республикачилар вакиллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланади.

Фақат икки нафар сиёсатчи фармкомпанияларининг устунлигига қарши қандайдир йўл билан курашишга уринди: бу демократ Берни Сандерс ва республикачи Дональд Трамп. Иккаласи ҳам ўз партиядошлари эътиборидан четлашиб қолган киши бўлиб қолишди. Эҳтимол, қандайдир бизнес-манфаатлар сиёсий истеблишмент ва фармацевтларни бир-бирига боғламоқда.

Миш-мишларга кўра, ҳар бир йирик ОАВларнинг директорлар кенгашида йирик фармконцернининг камида битта вакили ўтиради. Шунинг учун журналистлар фармацевтларнинг барча қилмишларига кўз юмишга мажбур. Эҳтимол, бу шунчаки миш-мишлардир, бироқ сўнгги йилларда Американинг йирик нашрларида “Биг Фарм” ҳақида фош қилувчи биронта йирик материаллар пайдо бўлмади. Гарчи вазият аллақачон қайнаш даражасига этди.

Европа иттифоқи Россия вакцинаси учун Исроил ва Венгрияга қандай тазйиқ ўтказмоқда

Аммо қандай бўлмасин, ҳақиқатда бугунги кунда оддий америкаликлар деярли ҳаёт учун муҳим бўлган дори-дармонлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Президент Трамп бу коррупциялашган тизимни бузишга ҳаракат қилди. Муболағасиз, унинг тўртта тарихий фармони дорихоналарга нисбатан арзон Канадада ишлаб чиқарилган дориларни сотиб олишга рухсат берди, инсулин нархини чегаралади, Medicare’ни ишлаб чиқарувчилардан хорижий ривожланган мамлакатларда бўлгани каби нархларда сотиб олишга мажбур қилди ва дори-дармонларни харид қилишда “откат” олишларни тақиқлади.

Фармонлар июл ойида имзоланди ва фармкомпанияларнинг одил ғазабини қўзғатди. Ноябрь сайловлардаги кўплаб фирибгарликлар сабабли Трамп ютқазиш арафасида турибди. Бунинг учун у айнан ўзининг мағлубиятида миллионлаб маблағ киритган фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини айбламоқда. Декабр ойида фармацевтика ишлаб чиқарувчилари президент администрацияси устидан июл фармонлари юзасидан судга мурожаат қилишди. Улар ғалаба қозониши эҳтимоли катта.

Энди, агар Трамп кетса, америкаликларни ҳеч нарса қутқара олмайди - мамлакатда дори-дармонлар батамом зеб-зийнат буюмига айланади. Коронавирусга қарши вакцина ҳақида нима айтиш мумкин?

Ажабланарлиси шундаки, АҚШ ҳукумати Россия томонидан таклиф қилинган "Спутник-V"ни қатъиян рад этди. Америкалик солиқ тўловчиларининг пуллари эвазига яратган ўз вакциналарини маҳаллий фармкомпаниялари энди солиқ тўловчиларини "фақат маҳаллий маҳсулотлар”ни сотиб олишга мажбур қилишлари керак. Ҳозирча бу вакцинанинг нархи қанча бўлиши номаълум. АҚШ ҳукуматида бу нархга қандайдир таъсир кўрсатишга на имкон, на истак йўқлиги фақатгина маълум.