Тоғли Қорабоғни миналардан тозалаш истиқболлари

Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланиши сингари ўта катта маблағ талаб қилувчи ишларини кўзда тутади
Sputnik

Тоғли Қорабоғнинг яқинда жанговар ҳаракатлар кечган зонаси ва бошқа ҳудудлари юзлаб квадрат километр майдонлар босқичма-босқич портловчи моддалардан тозаланишини кўзда тутади. Бу улкан ресурслар(миллионлаб доллар)ни ҳамда хавфли ерларни хўжалик айланмасига киритиш учун ўнлаб йиллар давомида олиб бориладиган машаққатли ишларни талаб этади.

Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози

Мина майдонлари, портламаган ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи ускуналар можародан кейинги ҳар қандай ҳудуд учун асосий муаммо саналади. Доимий равишда ўта хавфли таҳдид мавжудлигининг энг сўнгги мисоли - бу 23-ноябр куни Мадагиз қишлоғи яқинида Озарбайжон, Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг портлатилиши бўлди. Можаро зонасида бундай хавфлар тинчликпарварларга, сапёрлар ва қутқарувчиларга ҳар куни чанг солади.

Кеча Ереван шаҳрининг аэродромларига Россия мудофаа вазирлигининг миналардан тозалаш халқаро марказининг 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, 13 та ҳарбий ва махсус техника юборилди. Муҳандислик бўлинмалари бугун Ереван - Горис - Степанакерт йўналиши бўйича юриш қилмоқда. Сапёрларнинг етакчи бўлинмалари 23 ноябрдан Тоғли Қорабоғдаги ҳудудлар, йўллар ва объектларни миналардан тозалашга киришган. Устувор вазифаси - дислокация (жойлашув, ҳаракатланиш) нуқталари, тинчликпарварларнинг постлар ўртасидаги ҳаракатланиши, ва айрим инфратузилма объектларида миналардан тозалаш ишларини тезкор равишда амалга ошириш.

Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар операция рейтинги

Ҳудудларнинг фақат биттасида россиялик сапёрлар 30 га яқин танкга қарши миналарни зарарсизлантиришди. Қоидага кўра, топилган ўқ-дорилар махсус полигонда ёки жойнинг ўзида портлатиш методи билан йўқ қилинади. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Халқаро миналардан тозалаш маркази мутахассислари мураккаб ва қизғин ишларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миналарга қарши фаолият стандартларига мувофиқ равишда тайёргарликдан ўтганлар. Улар энг сўнгги ишлаб чиқарилган ускуналар - мина изловчи ИМП-С2, "Уран-6" робототехника мажмуалари билан қуролланганлар. Замонавий қидирув ва ҳимоя воситалари Тоғли Қорабоғда рус ҳарбий хизматчилари саломатлиги ва ҳаёти учун хатарларни камайтиради, лекин истисно этмайди.

Миссиянинг мурракаб жиҳати

Замонавий локал ва минтақавий можаролар жанговар ҳаракатларнинг перманент характери ва миналаштирилган майдонлар, портловчи тузоқлар, йўл бўйида жойлаштириладиган бомбалар ва бошқа "сюрпризлар"дан - бевосита оператив зона ва унга туташ ҳудудларда кенг қўлланилиши билан ажралиб туради. Тактик жиҳатдан текширилган, зич, эшелонлашган мудофаани яратиш учун кўп сонли қўшин (масалан, юз километрлик фронт чизиғида) ва ресурсларга эга бўлмаган ҳолда, можаро иштирокчилари бўлинмалар ва ҳарбий техникани алоҳида секторларга тўплашади ва "туйнукларни" миналар майдонлари билан беркитадилар.

Арманистон Тоғли Қорабоғда қандай ҳарбий хатоларга йўл қўйди

Қорабоғда асосан Совет даврида ишлаб чиқарган миналардан фойдаланилган - булар танкларга қарши ТМ-62, пиёдаларга қарши ПМН-2 миналари.

Шу билан бирга, уларнинг жойлашув харита-схемалари шошилинч равишда апил-тапил ишлаб чиқилади ва кейинчалик кўпинча йўқолиб кетади.

Эҳтимолки, янги миналардан иборат далалар ва "кенгайтмалар"ни можаро томонлари ҳеч бир муаммосиз йўқ қилишар. Аммо узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган қарама-қаршилик туфайли минтақадаги барча мина майдонлари жойлашуви аниқ жойини ҳеч ким билмайди. 

Жанговар вазиятда портламай қолган ёки жанговар ҳолатда ташлаб қўйилган артиллерия снарядлари бу алоҳида муаммо. Қорабоғ ерларида минглаб портловчи предметлар бор. Шу сабабли, Россиялик сапёрларнинг ўнлаб йиллар давомида олиб борган машаққатли меҳнати, БМТ ва бошқа гуманитар ташкилотларнинг ресурсларини фаол жалб этилиши - ҳудуд уруш ҳолатидан чиқишининг минимал шартларидан саналади.

Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

Аввалроқ, Озарбайжон ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича миллий агентлиги (ANAMA) раҳбари Газанфар Аҳмедов, Қорабоғдаги Боку назорати остига ўтган ҳудудларнинг миналардан тўлиқ тозаланиши ўн йилдан ортиқ вақтни талаб қилиши ҳақида айтганди. Сурияда Арманистоннинг 83 кишидан иборат гуманитар миссияси 20 гектарга яқин майдонни 2019 йилнинг олти ойида миналар, снарядлар, авиа-бомбалар ва қўлбола портловчи қурилмалардан тозалаган эди. Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича урушдан кейинги кўп йиллик тажриба (бу эрда ҳали ҳам саперлар қилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп) ҳам Қорабоғда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг глобал миқёсини тасдиқламоқда.

Бирлашган ҳаракатлар

БМТнинг Миналардан тозалаш масалалари бўйича хизмати (UNMAS) фақатгина ўтган йилнинг ўзида 19 мамлакатда (жумладан, Ироқ, Афғонистон ва Сурияда ҳам) тахминан 495 млн доллар сарфлаган. Эҳтимол, ушбу маблағларнинг бир қисми Тоғли Қорабоғ ҳудудини миналардан тозалашга йўналтирилар.

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди - видео

UNMAS маълумотларига кўра, миссия бу ерда декабр бошида жойлаша бошлайди. Мутахассислар, аввало тоғ-ўрмон ҳудудидаги мураккаб бир шароитда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини баҳолайдилар. Эҳтимол, сапёрларнинг халқаро миқёсдаги ҳамжиҳатликдаги саъйи-ҳаракатлари қочқинларнинг ушбу регионга можародан кейинги қайтишини тезлаштиришга имкон беради.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антонио Гутеришнинг позицияси - яъни ўт очишни тўхтатиш келишуви гуманитар ташкилотларга можаро оқибатида жабр кўрган тинч аҳолига ёрдам бериш имкониятига йўл очишини ва Тоғли Қорабоғда Россия билан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги бўйича айтилган фикрлари ҳам анча умидбахш кўринмоқда.