Европа иттифоқи Россия вакцинаси учун Исроил ва Венгрияга қандай тазйиқ ўтказмоқда

Исроил Россия билан COVID-19’га қарши вакцина сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Владимир Путин ва Биньямин Нетаньяхунинг телефон мулоқотидан сўнг маълум бўлди.
Sputnik

Исроил давлатининг Россия ихтиросига қизиқиши ҳақидаги янгилик жуда катта шов-шувга айланмади. Бу бир неча ҳафта олдин, Қуддус “Хадасса” тиббиёт маркази “Спутник V”нинг бир ярим миллион дозага буюртма бергани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Россия вакцинаси: Осиё олишга тайёр, Европа эса мутлақ қарши - сабаб ?

Исроил фақат Россия препаратини сотиб олишни кўриб чиқмаяпти. Аксинча, Нетаньяху Путин билан суҳбатдан кейин айтганидек, мақсад "иложи борича кўпроқ мамлакат фуқаролари учун кўпроқ манбалардан вакциналарни сотиб олиш".

Бош вазирнинг сўзлари амалдаги иш билан фарқ қилмаяпти. Бир неча ой аввал Исроил Американинг Moderna компанияси билан вакцинани сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолаганди, у яқинда ўзининг препаратини III босқич оралиқ синов таъсирчан натижалари - 94,5 фоиз самарадорлиги тўғрисида хабар берди. Ўтган ҳафта Тель-Авив ва Pfizer ўртасидаги аналогик шартномалар ҳақида эълон қилинди.

Умуман олганда, Исроил касаллик тарқалиш хавфи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги улкан юк ва миллий иқтисодиётга етказилган зарба нуқтаи назаридан тўла асосланиб, чуқур прагматик позицияни эгаллади. У тухумни бир нечта саватга жойлаштирди, ўз танловида илмий фикрларга таяниб, ғоявий-сиёсий фикрларни эътиборга олмади.

Бироқ, ҳозирги пайтда, ғарб дунёси учун бундай ёндашув ноёб ва ноодатий деб ҳисобланиш мумкин.

Европа Иттифоқи ўз аъзоларини синчиклаб чизиққа сафлайди ва текислайди, "партия чизиғи"дан четга чиққанларга жазо билан таҳдид қилади. Бу сафар бундайлардан Венгрия бўлди.

ЕИнинг коронавирусга қарши вакцинация стратегияси унинг ҳудудида ишлаб чиқарилган препаратлардан фойдаланишни назарда тутади. Айтганча, бу айнан "вакцина миллатчилиги", унда бир неча ой олдин Россия айбланганди. Айни пайтда Евроиттифоқи 3та фармацевтика компания - AstraZeneca, Sanofi-GSK ва Johnson & Johnson билан шартномалар имзолади.

Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг 3-фаза синовлари ўтказилади - бу қандай кечади?

Бу масалада Москва билан ҳамкорликни бошлаган Будапешт, қоидабузарларга маъмурий чоралар кўришга ваъда берган Брюсселнинг кўрсатмаларига зид иш қилмоқда. Бироқ, венгерлар бундай таҳдидларга ўрганиб қолишган - уларни эътиборсиз қолдириш маҳоратига эга. Ушбу ҳафта “Спутник V”нинг биринчи намуналари синов учун Венгрияга етказиб берилади ва у ерда ҳатто Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдон ҳозирланмоқда.

Венгрия ҳукуматининг мотивациясини тушуниш осон.

Коронавируснинг биринчи - баҳорги тўлқини Европа Иттифоқида ҳар бир давлатнинг ўзи мустақил эпидемияга қарши курашиш мажбур эканлигини кўрсатди, айниқса одамларнинг соғлиғи ва миллий соғлиқни сақлаш тизимларига келганда. Касалликка чалинганлар ва қурбонлар бўйича кунлик антирекордлари оптимизмга сабаб бўлмаяпти.

Бундай вазиятда, аслида жавобгарликни ўзидан соқит қилган - Европа Иттифоқи COVID-19 билан қандай ва нима билан кураш кераклиги тўғрисидаги қоидаларига риоя қилишни талаб қилмоқда. Брюссел учун жуда қулай позиция.

Энг ёмони: Россия вакцинаси тайёрлиги жиҳатидан нафақат Европадан олдинда, балки бу унинг оммавий қўлланилишини аввалроқ бошлашга имкон беради. Препаратлар бўйича ҳам саволлар мавжуд.

Вакцина коронавирусни тўхтата олмайди - БССТ

“Оксфорд” вакцинаси (AstraZeneca) синов пайтида кўплаб ноҳуш ҳодисалар билан боғлиқ бўлиб, унинг хавфсизлиги борасида кўплаб шубҳаларни пайдо қилди. Шу ўринда Европа Иттифоқи уни нисбатан арзон нархда сотиб олмоқда (дозаси учун 2,5 евро), компания эса тузилган шартномага асосан инсон саломатлигига зарар етказилган тақдирда, жавобгарликдан иммунитет олди. Ўз навбатида, Франциянинг Sanofi препарати бўйиа кўнгилни хира қиладиган ҳеч қандай янгиликлар бўлмаган, аммо унинг нархи тўрт баравар қиммат.

Савол бермасликнинг иложи йўқ: аслида бу вакциналар Европа Иттифоқи ичида қандай тақсимланади? Шарқий Европа аъзолари биринчи навбатда AstraZeneca препарати билан таъминланишига шубҳа қилишдан халос бўлиш қийин. Агар тўсатдан, уни қўллаш пайтида, инсон саломатлиги учун жиддий оқибатлар пайдо бўлса, миллий ҳукуматлар яна муаммоларни тозалашга мажбур бўлади.

Бундай вазиятда Венгрия ҳукуматининг ҳаракатлари соғлом фикрнинг намунаси ва ёндашувнинг миллий манфаатларига қаратилган каби кўринади: яхшиси ихтиёрингизда "ғоявий жиҳатдан тўғри" эмас, балки хавфсизлигига шахсан ўзингиз ишонч хосил қилган самарали вакцина бор.

Швейцария Credit Suisse таҳлилчилари "Спутник V" вакцинасини баҳолашди

Айтганча, “Хадасса” тиббиёт марказининг бош директори, профессор Зеев Ротштейн Россия вакцинасини сотиб олиш масаласи бўйича айнан шу нарсани айтди: "Мен сиёсий ёки тижорат келишмовчиликларига қулоқ солмаслик бўйича қарор қабул қилганим учун жуда хотиржамман. Биз бетарафмиз. Бизда сиёсий тарафкашлик йўқ. Биз вакцинага – беморларимизга биринчи навбатда керак бўлган муҳим элемент сифатида қараймиз".

Кўриниб турибдики, бундай ёндашув замонавий Ғарб учун қабул қилиниши мумкин эмас, шунинг учун кўплаб ўз фикридан қайтиш ҳолатларини (ренегат) келтириб чиқармоқда. Улар мафкурани ўз миллатининг соғлиғидан ҳам устун қўймоқда.

Аммо, Эски Европа ўзини хафа қилиб қўйишига ва ўз аҳолиси учун учта тузилган шартномадан энг яхши вакцинани сотиб олишига шубҳа йўқ.

Агар минтақадаги кўпчилик давлатлар аввалгидек юқоридан берилган буйруқларни сўзсиз бажаришга тайёр бўлса, демак, бу уларнинг танлови ва оқибатлари учун жавобгарлигини англатади. Гарчи қанчалик узоқ бўлса, шунчалик кўп улар цивилизациялашган орзуга дахлдорлик туйғуси учун суверенитетдан воз кечиш нимага олиб келиш борасида, дунёга аниқ намуна бўлади.