ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Коронавирусга қарши вакцина якка тартибда пандемияни тўхтата олмайди, деб ёзди Twitterда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.
"COVID-19 пандемияси бошланган вақтдан вакцина пандемияни назорат қилиш учун зарур бўлишини билган эдик. Аммо у қолган инструментларни тўлдиришини, асло уларнинг ўрнини босмаслигини билиш муҳим", - дейилади хабарда.
Унинг айтишича, вакцина аввалига оммабоп бўлмаслиги, чекловлар бўлиши, шу боис, биринчи галда тиббиёт ходимлари, катта ёшдагилар ва сурункали касалликларга эга одамлар эмланадилар. Бу эса ўлимлар сонини қисқартиради ва соғлиқни сақлаш тизимига ушбу инфекцияга қарши курашда самарадорликни таъминлайди, аммо шу билан бирга вирус бир жойда тўхтаб қоладиган эмас.
Гебрейесус эмлаш ишлари бошлангандан кейин ҳам кузатув, тестдан ўтказиш, касалланганларни яккалаш ва уларни даволаш, алоқалар занжирини аниқлаш ва карантин сингари чораларни давом эттиришга чақирди. Шунингдек, БССТ раҳбарига кўра, касаллик тарқалишининг олдини олишга қарши курашда жамоалар ва алоҳида фуқароларни жалб этиш зарурлигини таъқидлади.