Путин нега Байденни табриклашга шошилмаяпти

Байден Путин билан фақат бир марта 2011 йил 10 мартда учрашганди, лекин унинг давомида у суҳбатдошига Россия президентлигига яна номзодини қўймаслиги зарурлиги ҳақида шама қилишга улгурганди.
Sputnik

АҚШ президенти сайловларида ўзини ғолиб деб эълон қилган Жо Байденни кўплаб мамлакатлар раҳбари қутлаб бўлишди. Бунда табрик телеграммасини йўллашга ошиқмаётганларнинг сукут сақлаши маънолироқ бўлмоқда. Масалан, Лотин Америкасининг энг йирик мамлакатлари Бразилия ва АҚШ қўшниси Мексика президентларининг. Агар Бразилия етакчиси Болсонару ҳамиша очиқчасига Трампга таҳсин ўқиган бўлса, Мексика раҳбари Лопес Обрадор эса шахсий сабабларга кўра “сурбет бўлишни хоҳламайди” ва “барча ҳуқуқий жараёнлар якунланишини” кутиб туришни афзал билади. У асосли равишда бундай деб ҳисоблайди. 14 йил илгари ундан президент сайловларидаги ғалабани ўғирлашган эди, ўшанда хорижий етакчилар расмий натижаларни кутиб турмасдан унинг рақибини табриклашни бошлаганди.

Байден даври: Марказий Осиё АҚШнинг янги президентидан нимани кутиши керак

Байденни Трамп билан уч маротаба учрашган маршал Ким Чен Ин ҳам қутламади, Оқ уйнинг амалдаги хўжайини билан яхши муносабатлари йўлга қўйилган Ражаб Эрдоған ҳам сукут сақламоқда. Лекин Москва ва Пекиннинг сукут сақлаши энг маъноли саналади – Владимир Путин ва Си Цзиньпин Байденни муборакбод этишга шошилишмаяпти. Сайловлар арафасида деярли барча “хитойликлар Байден, руслар эса Трамп учун пул тикишмоқда” дейишганди. Пекин Хитой билан савдо урушини бошлаган Трампнинг мағлубиятига хурсанд бўлар эмиш. Хитойликларга Байден яқинроқ эмиш. Бироқ Си Цзиньпин жим, Пекин эса сайлов натижалари америка ҳуқуқий жараёнларини ўтказиш якунларига кўра аниқланишидан келиб чиқишини айтмоқда. Судлар узоққа чўзилишини инобатга олиб, Байден 10 кундан кейин нишонлайдиган ўзининг 78 ёш юбилейига табрикнома олмаслиги аниқ.

Владимир Путиннинг сукут сақлашини “The New York Times” газетаси Россияда АҚШнинг янги президенти билан “чуқур душманлик муносабатларига” тайёрланаётганларининг биринчи аломати деб аташди, Трамп эса 2016 йилда Россия президентини ғалабадан сўнг атиги бир неча соат ўтиб табриклаганди. Энди эса жимжитлик – бунинг ҳаммаси икки мамлакат муносабатларида кескинликдан дарак бермоқда, дея ёзади “The New York Times”.

Байден сиёсати МОдаги конкрет одамлар учун муҳим бўлади - эксперт

Бу ерда ҳаммаси кулгули – икки мамлакат муносабатлари бундан ортиқ яна қандай кескин бўлсин? Улар бу ҳолатга Трамп томонидан эмас, балки ўша глобал элиталар келтирган. Улар ҳозирги президент ҳузурида ҳам конгресс (ташқи сиёсатда катта рол ўйнайдиган), ҳам Америка давлатининг ўзини назорат қилганди. Йўқ, Путин Байден билан жангга ҳозирланаётгани учун эмас, балки Трампни ҳурмат қилгани учун сукут сақлаяпти деб ўйлаш керак. Инсонийлик омилини ҳеч ким бекор қилганича йўқ.

Албатта, биринчи ўринда прагматик режаси турибди, Россияга, табиийки, Американинг қанчалик ўзининг ички ишларига ўралашиши фойдалироқ. Бундай ёндашув АҚШнинг ички ишларига аралашиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ерда шунчаки кўриниб турган нарсалар тасдиғи. Агар президент сайловлари натижалари ҳар қандай ҳолатда ички америка қарама-қаршилигини кучайтирса, Россия томонидан (Американинг рақиби бўлган ҳар қандай бошқа давлат сингари – АҚШнинг ўзининг таърифи бўйича) бу вазиятдан фойдаланмаслик кулгули бўлган бўларди. Агар Байденни инаугурацияга қадар табрикламаслик фойдали бўлса, демак, шундай бўлади.

Байден президентлиги қонунийлигини тан олмаслик аниқ бўлмайди. Бу вариант назарий жиҳатдан эҳтимолли. Агар 20 январь куни Байденни президент деб эълон қилишса, Трамп эса (республикачилар билан ёки уларсиз) унинг сайланишининг қонунийлигини тан олмаса, Москванинг сайловлари қонунбузарликлар билан ўтган экан (унга қадар барча суд муҳокамалари якунланмаслиги мумкин), демак, АҚШнинг қонуний давлат раҳбари йўқ экан деб гапиришга важи бўлади. Тўлалигича америкача усул, лекин маълумки, Россия АҚШ билан бундай ўйинларни ўйнамайди.

Умид қиламан, Байден АҚШ-Россия ўртасидаги ишончни тиклаш муҳимлигини тушунади - Горбачёв

Ҳеч қандай шахсий сабаб йўқ, шунчаки бу биз учун фойдали эмас. Шахсий сабаб кейин бошланади  - ва бу ерда гап Путиннинг Трампга бўлган муносабати ҳақида боради. Маълумки, бизга унинг қайта сайланиши фойдалироқ бўлган бўларди. Агар Трамп кучайса ва “Вашингтон ботқоғини” қуритишга киришса. Ва агар Трампнинг қайта сайланиши Америка парчаланишига – қўшҳокимиятликкача олиб келса. Ҳозир Трампнинг иккинчи муддатига умид қилишни тўлиқ йўққа чиқариб бўлмайди: суд музокаралари унинг тарафдорларининг митинги ва кўчадаги фаолликлари билан мустаҳкамланади. Вазият эса “Вашингтон ботқоғи” назорати остидан чиқиб кетиши мумкин.

Аммо Путин Трамп ўғирланган ғалабасини ҳимоя қилишига пул тикиши даргумон. У ўғирланганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Кремль тўрт йил ичида руслар аралашуви ва Трампнинг руслар билан алоқаси ҳақидаги қип-қизил ёлғонни айлантирганларнинг ҳалол ғалабасига қандай ишониши мумкин? Сайланган президентга қарши фитна уюштирганларнинг (2016 йилда) унинг кейинги сайловларда мағлубиятга учраши учун ҳар қандай найрангга бормаслигига қандай шубҳа бўлиши мумкин? Тизим Трампдан кучлироқ, ҳозирча кучлироқ, у тузатиб бўлмайдиган хатога йўл қўйишни бошламагануча кучлироқ. Ўша хатолардан бири, айтганча, Байденнинг “ғалабаси” бўлиши мумкин. Кремль айнан шундан келиб чиқади. Лекин Путиннинг Трампга бўлган шахсий муносабатига фақат ижобий таъсир кўрсатади – офарин, бўш келмаяпти, жангчи.

Байден АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

Икки президентнинг ўзаро симпатияси ҳеч қандай инсоний муносабатларга айланмади. Уч ярим йил давомида улар атиги бир неча марта учрашишди. Лекин шахсан танишгунга қадар Трамп Путин ҳақида симпатия ва ҳурмат билан гапирганди. Унинг Путин билан музокаралар тажрибаси унинг фикрини тасдиқлади, холос. Яқинда Трамп Путинни “дунё миқёсидаги шахматчи” деб атаб, бу тоифага Си Цзиньпин, Ражаб Эрдоған ва Ким Чен Инни қўшиш мумкинлигини илова қилди. Бу тўртликни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳақиқатдан ҳам кучли геосиёсий ўйинчилар эканликларидан ташқари.

Уларни Байденни ғалаба билан қутлашга ошиқмаётганликлари бирлаштиради. Трамп ўзининг шахматчилар ҳақидаги нутқида Байден президент бўлса, Путин, Си, Эрдоған ва Ким билан баравар ишлай олмаслигини айтганди – бу мутлақ ҳақиқат.

Байден штаби уни АҚШнинг сайланган президенти деб тан олиш тўғрисида сўровнома юборди

Байден Путин билан фақат бир марта 2011 йил 10 мартда учрашганди, лекин унинг давомида у суҳбатдошига Россия президентлигига яна номзодини қўймаслиги зарурлиги ҳақида шама қилишга улгурганди. Си Цзиньпига (ўшанда Хитой раиси ўринбосари бўлган) вице-президент Байден бундан ўн йил илгари G2 ни ташкил этишни муваффақиятсизлик билан таклиф қилганди. Бу Обама маъмуриятининг ўйини эди – Хитойни янгиланган атлантик дунёда кичик ҳамкор ролига ўргатиш. Яъни ўшанда Байденнинг қўлидан ҳеч нарса келмаганди, ўз “ҳамкорларини” ўзига ва АҚШга қарши қайраганди, холос. Агар у АҚШ раҳбари бўлса, улар, албатта, у билан ишлашади. Лекин ошкора рақиблар сифатида.

Геосиёсий ўйинчи Байден унинг ортидан дунёдаги энг кучи машина турганига қарамасдан ҳақиқатдан ҳам заиф. Қолаверса, машина аллақачон ўчиб қолган – агар унинг қўлидан маҳмадона Трамп устидан ғалаба қозониш келса, бу “ғалаба” унинг учун сўнггиси бўлиши мумкин. Шундай экан табриклаш учун ҳеч нарса йўқ.