Ғалабани сақлаб қолиш учун Трампда фақат битта имконият мавжуд - эксперт

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг штабида яна иккита штатда овозлар ҳисобланиши туфайли судга даъво аризаларни истисно қилмади.
Sputnik

Олий иқтисодиёт мактаби Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро алоқалар факультети деканининг биринчи ўринбосари Игорь Ковалев Sputnik радиоси эфиридаги бу вазият юзасидан изоҳ берди.

Сайловдан сўнг АҚШда норозилик намойишлари бошланди - фото

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг штаби Аризона ва Невада штатларидаги овозларни санаб чиқилиши юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин, республикачилар нафақат натижага қарши чиқишини, балки ушбу штатларда якуний хулосаларни чиқаришни секинлаштирмоқчи, деб хабар қилмоқда CNN манбаларига асосан.

Аввалроқ, Ассошиэйтед Пресс президент штаби сайлов комиссия ходимлари почта орқали олинган бюллетенларни ҳисоблаш ва сақлашда қонунга риоя қилишни талаби қилиб Жоржия судига даъво аризаси бергани хабар қилинганди.

Шунингдек, Трамп офиси Мичиган ва Пенсилвания штатларида овозларни санашни тўхтатиб туриш бўйича судга даъво аризасини топширди, бунга республикачилар тарафдорлари ҳисобни кузатиб бориш имконияти йўқлиги сабаб бўлди ва муҳим Висконсин штатида қайта ҳисоблашни талаб қилади.

Сешанба куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтди. Қатор штатларда овоз бериш натижалари ҳанузгача номаълум. Чоршанба куни кечқурун Трамп ўз ғалабасини эълон қилди ва демократларни "сайловларни ўғирлашга" уринишда айблади. Амалдаги президентнинг сайловолди штаби бир қатор штатларда овозларни қайта санашни талаб қилмоқчи. Шу билан бирга, Американинг етакчи телеканалларининг ҳисоб-китобларига кўра, Демократлар партиясининг номзоди Жо Байден етакчи ўринни эгаллаб турибди, якуний ғалаба учун у 6та сайлашга вакил қилинган кишининг овозини олиши керак.

Sputnik радиосининг эфирида Олий иқтисодиёт мактаби Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро алоқалар факултети деканининг биринчи ўринбосари Игорь Ковалевнинг фикрига кўра,  сайловлар фонида жамиятда жиддий радикализация таҳдиди мавжуд.

Байден “ўтиш даври сайтини” ишга туширди

"АҚШ президент сайловлари, афсуски, одатдагидек бир неча кун эмас, балки узоқ вақт давомида асосий янгиликлар мавзуси бўлади. Биринчидан, почта орқали юборилган овозларни ҳисоблаш жараёни кечикиши сабабли. Иккинчидан эса, рақибларнинг ҳар бири мағлубиятни тан олмайди, ўз-ўзидан турли хил кураш жараёни бўлади: ҳам суд органлари тизимида, ҳам энг ёмони кўчаларда. Жо Байден тарафдорлари аллақачон кўчаларда, Дональд Трамп тарафдорлари ҳам ўзларини куттириб қўймайди. Овоз бериш арафасида улар Техасда ўзини қандай тутганликлари, Байденнинг сайловолди кампаниясини у ердан сиқиб чиқарганликлари эслаш кифоя. Шунинг учун келгусида жиддий радикализация, ҳаттоки тўқнашувлар ҳам кутилмоқда", - деди Игорь Ковалев.

Американинг етакчи телеканаллари овозларни ўз ҳисоб-китобини олиб бормоқда ва бу қўшимча қизғинликни кучайтиради, деди у.

“Рақамлар, албатта, янгилик каналларини кузатувчи - одамларга таъсир қилади - уларда алдашди, деган таассурот қолдиради, бу рақамларни сайловларнинг ҳақиқий натижалари ўрнида қабул қилишади, бу ҳар доим ҳам шундай эмас. Бунга кўплаб мисол келтириш мумкин. Сайловлар арафасида агентликлар прогнози, маълум натижалар бўйича башорати тўғри чиқмаган. Расмий натижаларни кутиш керак, гарчи, улар ҳам ҳар доим ҳам ҳақиқатга мос келмайди - ҳар хил сиёсий битимлар мавжуд. Газета ёки телеканаллар берадиган нарсаларга эмас, расмий натижалар ҳисобланади", - деди Ковалев.

Словения бош вазири Трампни АҚШ президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

Унинг сўзларига кўра, АҚШ суд ҳокимияти сайлов натижаларини аниқлашда яна бир бор муҳим рол ўйнаши мумкин.

"Албатта, ҳозирча Трампнинг асосий вазифаси - зўравонлик ва ўз ғалабасини қурол билан ҳимоя қилишга қўл урмасликнинг ягона қонуний имконияти – бу судларда кураш. Шунинг учун у ўз вакилларини АҚШ Олий судидаги бўш жойларга тайинлашга шошилди, суд жараёнларида муҳим рол ўйнаши мумкин. Бундай даъволар Олий судга этиб бориши эҳтимоли катта бўлганлиги сабабли ва АҚШ тақдири яна бир бор судяларнинг фикрига боғлиқ бўлади. Яъни, вақти-вақти билан АҚШ сиёсий жараёнларга аралашадиган суд тизими, асосий рол ўйнаши мумкин", - деб ҳисоблайди эксперт.