ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Словения бош вазири Янез Янша Америка президенти Дональд Трампни АҚШдаги сайловларнинг якуний натижалари маълум эмаслигига қарамасдан қайта сайлангани билан қутлади.
“Аниқ кўриниб турибдики, Америка халқи Дональд Трамп ва Майк Пенсни (вице-президент) кейинги тўрт йилга сайлади... Республика партиясини кучли натижалар билан муборакбод этаман”, - дея ёзди сиёсатчи Twitterʼда.
Словения бош вазирининг фикрига кўра, марказий оммавий ахборот воситалар томонидан фактни қанчалик рад этилса ва чўзилса, АҚШ президентининг зафари шунчалик улкан бўлади.
3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтди. Ҳозир овозларни ҳисоблаш жараёни давом этмоқда. Сайловда ким ғолиб чиққани ҳозирча маълум эмас. Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги овозлар фарқи унчалик катта эмас.