ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. АҚШ Демократик партиясидан президентликка номзод Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампдан ҳукумат топширилишига тайёргарлик кўриш учун “ўтиш даври сайтини” ишга туширди. Бироқ у ҳали сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) етарли бўлган 270 та овозини тўпламаган.
“Америка халқи АҚШнинг кейинги президенти ким бўлишини аниқлайди. Мамлакатнинг бир неча штатларида ҳозиргача овозлар ҳисоблаб чиқилмоқда. Мамлакат юз тутган инқироз жиддий – пандемиядан иқтисодий таназзулгача, иқлим ўзгаришидан ирқий адолатсизликкача. Байден-Харрис маъмурияти ишга биринчи кун кириша олиши учун ўтиш даври жамоаси тўлиқ тайёрланмоқда”, - дейилади сайт баёнотида.
Сайтда фақат битта хабар ва Байденнинг суратини кўриш мумкин.
Словения бош вазири Трампни АҚШ президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади
Етакчи Америка телеканалларининг ҳисоб-китобига кўра, президент сайловларида Байден етакчилик қилмоқда. Узил-кесил ғалаба учун яна сайловчилар ҳайъатининг олтита овозини олиши зарур. Трамп штаби овозларни қайта санашни талаб қилмоқчи.