Қозон, Самара ва Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Рейслар 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россиянинг Қозон, Самара ва Новосибирск шаҳарларидан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

Рейслар 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга амалга оширилади.

Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

Uzbekistan Airways қўл юкига чекловлар киритди

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.