ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.
Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:
Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30.
Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.