ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россиянинг Қозон, Самара ва Новосибирск шаҳарларидан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Рейслар 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга амалга оширилади.
Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.
Uzbekistan Airways қўл юкига чекловлар киритди
ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.