Лавров: Россия ҳар қайси сайланган АҚШ президенти билан ишлайди

Россия ташқи ишлар вазири Россия ҳар қайси сайланган АҚШ президенти билан ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия ҳар қайси сайланган АҚШ президенти билан ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Биз ишлаймиз – президент Путин буни кўп маротаба айтганди – сайланган ҳар қайсиси билан”, - деди Лавров. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

АҚШ махсус хизмати: Байденни навбатдаги аҳмоқона нутқини тингланг, — бунга Путин айбдор

Кремль Байденнинг “Путин кучукчаси” ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Унинг сўзларига кўра, Россияда АҚШнинг Демократик ва Республикачилар партияси вакиллари ўртасидаги тортишувлар кузатилмоқда.

Лавров Қўшма Штатлардаги беқарорлик ҳеч кимга бирор бир яхшилик олиб келмаслигини таъкидлади.

Байден Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Жо Байденнинг биринчи мунозаралари чоғида улар бир-бирини гапини ҳамиша бўлиб туришди ва бир-бирини турли муаммоларда айблашди. Трамп бир неча марта Байденга гапини охиригача айтишга қўймади, шундан кейин Байден ундан овозини ўчиришни сўради.